Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси “Олтин қалам” XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади

Танлов ғолиб ва совриндорларига:
Танлов Бош миллий мукофоти соҳибига махсус диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва енгил автомобиль тантанали равишда топширилади.
Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан;
Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 175 баробари миқдорида пул мукофоти билан;
Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 150 баробари миқдорида пул мукофоти билан;
Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.