Қўнғироқлар маркази (Колл-марказ) ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотига кўра, ватандошларнинг диний билимларини орттириш, уларни турли адашган фирқа ва гуруҳлар таъсиридан самарали ҳимоялаш ҳамда диний мавзуларга оид турли саволларга тўғри илмий жавоблар олиш мақсадида идора ҳузуридаги Фатво марказида Қўнғироқлар маркази (Колл-марказ) ташкил этилди.
Ушбу марказ билан қуйидаги манзиллар бўйича боғланиш мумкин:
Телеграм: @fatvo_call_1, @Fatvo_call_2.
Ватсап: +998917806633.