Эълон

Ўзбекистон Республикасининг Брюсселдаги Элчихонаси Бенилюкс мамлакатларида (Бельгия, Нидерландия, Люксембург) доимий ёки вақтинча яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг ўзлари билан бўлиб турган оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши ҳақида хабардор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ,
рўйхатга олиш тадбири 2026 йил 15 январдан 28 февралгача бўлган даврда ўтказилади.
Статистик маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида, хорижда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўз шахсий маълумотларини қуйидаги ахборот тизими орқали электрон тарзда мустақил равишда киритиш таклиф этилади: https://census.stat.uz
Мазкур тадбирга масъулият билан ёндашишингизни ва переписда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
Анкетани тўлдириш бўйича йўриқнома қуйидаги ҳаволада келтирилган:
https://youtu.be/RIQHBCJyWrk