МАДАНИЙ ҲАМКОРЛИК САМАРАЛАРИ

Умумий тарихи, маданий ва маънавий қадриятлари, анъана ва урф-одатлари бир-бирига чамбарчаст боғлиқ мамлакатлар бу шубҳасиз Ўзбекистон ва Қозоғистон республикаларидир. Улар энг яқин, ишончли ва давр синовидан ўтган ҳамкор давлатлардир. Бугунги мураккаб замонда бу икки қондош ва жондош қўшнилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар дунё ҳамжамиятига тинчлик ва тотувликнинг ёрқин намунаси вазифасини ўтайди.
Давлат раҳбарлари ўртасидаги фаол сиёсий мулоқот туфайли барча соҳаларда катта муваффақиятларга эришилаётганини, кенг кўламли ҳамкорлик жадал суръат билан ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этиш керак.
Бунинг ёрқин намунаси бўлган ҳукуматлараро битимлар асосида маданият, соғлиқни сақлаш, фан, таълим, туризм ва спорт соҳаларида йўлга қўйилган ҳамкорлик самаралари ҳам ошмоқда. Чунончи сўнгги йилларда Ўзбекистон маданият вазирлиги масъул вакилларининг Қозоғистонга маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам ташриф буюриши, ўз навбатида Қозоғистон томонидан ҳам шундай нуфузли масъулларнинг мамлакатимизда бўлиши, давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда
Ўзаро маданий алоқаларнинг намунаси сифатида 2022 йилнинг 25-30 апрелъ кунлари Хива шаҳрида ўтказилган “Лазги” Халқаро рақс фестивалида Қозоғистон вакиллари иштирок этишини мисол келтириш ўринлидир. Худди шунингдек ўша йили 20–23 ноябрь кунлари Остона шаҳрида Ўзбекистон маданият кунлари ҳам бўлиб ўтди.
Бу каби муносабатлар туркий халқлар бирдамлиги рамзи бўлган ТУРКСОЙ ташкилоти ташкил этилгандан кейин бу каби маданий муносабатлар кўп қутубли кўриниш олди. 2023 йилнинг 6-10 июнь кунлари Олма-ота шаҳрида мазкур ташкилотнинг 30 йиллик юбилей тантанасида Ўзбекистон маданият ва туризм вазири О.Назарбеков бошчилигидаги делегация ва ижодий гуруҳ иштирок этди.
2023 йилнинг 18-19 июнь кунлари эса Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ТУРКСОЙ ташкилотининг 30 йиллик юбилей тантанасида Қозоғистон маданият ва спорт вазири ўринбосари Н. Дауешов бошчилигидаги делегация ва ижодий гуруҳ иштирок этди. Бундан ташқари 2023 йилнинг 18-24 июнь кунлари Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида Қозоғистон маданияти кунлари тантанали тарзда ўтказилди. Унда Қозоғистон маданият ва спорт вазири А.Оралов бошчилигидаги делегация ва ижодий гуруҳ иштирок этди. Бу каби ўзаро манфаатли ҳамкорлининг амалий натижалари кенг кўламли бўлиб, икки қардош халқ ўртасида тарихий ришталарнинг мустаҳкалашга хизмат қилиб келмоқда.
Маълумки, бу икки қардош халқларнинг бир биридан ўрганадиган жиҳатлари жуда кўп. Масалан, маданий ҳаётда театр, кино, миллий этнографик қўшиқ ва мақомлар бўлсин, халқ оғзаки ижодидан тортиб бугунги кундаги миллий қўшиқчилик санъатлари ривожи ўзаро ҳамкорликда ривожланмоқда, ва замонавий кўриниш олмоқда.
2024 йилнинг 25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида ташкил этилган “Лазги”, 27-30 июнь кунлари Зомин туманида ташкил этилган “Мақом санъати” фестивалларида Қозоғистон вакиллари иштирок этдилар. ХФаол сиёсий мулоқот туфайли барча соҳаларда катта муваффақиятларга эришилгани, кенг кўламли ҳамкорлик жадал суръат билан ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Худди шунингдек, 2024 йилнинг 6-9 август кунлари Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида Остона шаҳрида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилди. Тадбирлар доирасида Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси ҳамда ўзбек кино кунлари ўтказилди. 2024 йилнинг 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Шарқ тароналари” халқаро фестивалида Қозоғистон вакиллари иштирок этдилар.
2025 йилнинг 26-28 апрель кунлари Хива шаҳрида ўтказилган Иккинчи туркий дунё маданият форуми ва Тўртинчи халқаро бахшичилик санъати фестивалида Қозоғистон вакиллари қатнашганлиги шу йилнинг 18-22 сентябрь куни Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри Қозоғистонда гастроль сафарида бўлиши ҳам икки қардош халқ маданий ҳамкорлигининг юксак намунаси сифатида маданий ҳаётимизни безаб турибди.
Ўзаро ҳамкорликнинг яна бир қутуби ҳукматлараро бир-бирига маданий-гуманитар ёрдам кўрсатишдир. Худди шундай амалий муносабатлар саҳифаларида “Марказий Осиё тарихи ва маданияти: ягона тарих ва умумий келажак” халқаро медиа-платформаси ишлаб чиқиш, икки давлат алломалари ва тарихий шахсларини юбилейларини ўзаро нишонлашдир.
Айни пайтда томонлар ўртасида бу каби манфаатли муносабатлар кўлами янада кенгайиб бормоқда ва бу шубҳасиз Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг яхши қўшничилик, тинчлик, тотувлик бағрикенглиги тимсоли сифатида узоқ йиллар дунё халқларига ўрнак бўлиб хизмат қилади, шубҳасиз.