Маърифат деб савоб олинг. Ўзбекистонда китоб мутолааси ва китобхонликни ривожлантириш ҳақида
Бугунги Янги Ўзбекистонда китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантиришга, китоб нашрига катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари “Таълим-тарбияда танаффус бўлмайди”, деганларидай зиёлилар, маданият, адабиёт ва санъат намояндари билан ўтказилган ҳар учрашувида, халқимизга мурожаат сифатида янграган ҳар бир тарихий нутқида жаҳон тамаддуни асосларини, дунёнинг ҳозирги замон илғор илм-фан ютуқларини ўрганиш ва билим олиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. “Билим, билим, билим”, “Илм, илм, илм” деган сўзларни қайта-қайта таъкидлайди.
Муҳтарам Президентимиз: “Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва китобхонларда”, деб бежиз айтмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши, 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларнини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори шу билан биргаликда “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари бўйича улкан ишлар амалга оширилгани яхши маълум.
2020 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ушбу Миллий дастурни амалга ошириш жараёнлари ижобий самаралар бермоқда.
Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг тўртинчиси – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш бўйича мамлакатимизда жиддий амалий ишлар олиб борилмоқда. Китобхонлик танловларида ёшлар, айниқса, ўсмирлар ва болалар кенг иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари китоб мутолааси ва китобхонликни ривожлантиришга бағишланган тадбирларда фаол қатнашаётир. Уюшма қошида Болалар ва ўсмирлар ижодий кенгаши фаолият кўрсатмоқда, юртимиздаги барча мактаблар, олий ва ўрта-махсус ўқув юртларида таниқли шоирлар, ёзувчилар томонидан маҳорат дарслари мантазам ўтказиб келинмоқда.
Шу йилнинг апрель-май ойларида Ўзбекистон Республикаси Администрацияси томонидан мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларининг талаба ва ўқувчиларини китоб мутолаасига жалб этиш, бадиий саводхонлик даражасини ошириш орқали уларни ватанпарварлик ва юртимиз келажагига дахлдорлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Маърифат улашиб” лойиҳаси бўйича 156 нафар таниқли ижодкорлар 202 та олий таълим муассасаси ва улар томонидан оталиққа олинган 606 та умумтаълим мактабида адиблар билан учрашувлар ва маърифий тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда 150 та бадиий асар ўқишга тавсия қилинди, фильмлар ва спектакллар намойиш этилди.
2020-2023 йиллар давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан 403 номдаги наср, назм, драматургия, болалар адабиёти, адабиётшунослик ва бадиий таржима йўналишидаги китоблар нашр этилди. Ўтган давр мобайнида шоир, адиб ва таржимонларимиз томонидан “Рус адабиёти дурдоналари” 100 жилдлик китоблар мажмуаси, “Туркий адабиёт дурдоналари” 100 жилдик китоблар мажмуаси нашрга тайёрланди. Ушбу муҳташам лойиҳа Давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланди, нашр этилиб, ҳудудларга тарқатилди.
Шу ўринда “Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари” номли 16 жилдик китоблар мажмуаси ҳам Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан нашрга тайёрланиб, босмага топширлганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз.
“Китоб акцияси” лойиҳаси доирасида 2023 йилнинг 1-чорагининг ўзида Олий таълим муассасаларига, умумий таълим мактабларига 4.679 та ва Вилоятларга 14.800 та, Жазони ижро этиш колониясига 50 та, Ички ишлар вазирлиги ва маънавият, Ахборот-кутубхона марказларига 950 та, Давлат хавфсизлик хизматига 500, тадбир иштирокчилари, китоб муаллифларига 7.267 та, газета ва ижод уйларига 461 та, Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик жамиятига 300, маҳаллаларга 350 та, Мусулмонлар идорасига 134 та, Ўзбекистон "Ветеран" Жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмасига 200 та, Ҳалқ банкига 500, бундан ташқари болалар оромгоҳига 600та, жами 30 минг 791донадан ортиқ китоблар беғараз тарқатилди. Шу кунга қадар тўрт йил давомида 1 миллиондан ортиқ китоблар тарқатилди.
Айни пайтда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари” 100 жилдлик китоблар мажмуаси нашрга тайёрланмоқда.
2020-2023 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Биринчи китобим” лойиҳасида 87 нафар ёш ижодкорнинг илк китоблари ҳар бири ўн минглаб нусхаларда нашр этилди ва тақдимот тадбирлари ўтказилди. Китоблар олий таълим муассасалари, уммумтаълим мактаблари, ҳарбий қисмларга беғараз тарқатилди.
Бу ишларнинг ҳаммаси аввало ёшлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга қаратилган. Китоб нашри, китобхонлик тарғиботи бундан кейин ҳам мутассил ва узлуксиз давом эттирилади.
Сўзимиз якунида “Китоб олинг” номли шеъримизни тақдим этишни лозим топдик: