“Бойсун баҳори”га марҳамат
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-феврал кунидаги “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 59-сонли қарорига асосан Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ҳар икки йилда бир маротаба “Бойсун баҳаори” халқаро фольклор фестивалини ўтказиш белгилаб берилган.
Жорий йилнинг 1-7-май кунлари ўтказилиши режалаштирилган ушбу фестивал Бойсун тумани “Бибиширин” маҳалласида жойлашган янгидан ташкил этиладиган 6 га ер майдонни ўз ичига (110 ўринли замонавий меҳмонхона, 100 ўринли хунармандлар маркази, 3200 ўринли замонавий амфитеатр, 15 та туманларнинг ўтов ва қўрғонлари) олган “Туризм масканида ўтказилиши режалаштирилган.
Айни пайтда халқаро фестивалнинг асосий тадбирлари ўтказиладиган “Бибиширин” маҳалласидаги замонавий туризм мажмуасида фольклор - этнографик жамоаларнинг чиқишлари, миллий спорт ўйинлари ва бошқа турли томошаларни кенг намойиш этиш учун барча қулайлик яратилмоқда.
Дунё фольклор-этнографик санъати ижрочилари ва шинавандаларини, фольклоршунослар ва соҳа мутахассисларини гўзал тоғлар қўйнида бирлаштирадиган фестивални бу йил тамомила янгича рухда ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Шу билан бирга халқаро фестивални янада жозибадор ўтказиш, маҳаллий ва хорижликларга миллий байрамона кайфият улашиб, қадимий воҳанинг туристик салоҳиятини ошириш учун уни тоғлар қўйнида баҳор ифори эсиб турадиган 1-7 май кунлари ўтказиши белгилаб олинган.
Бу барчани нафис фольклор - этнографик жамоаларимизнинг бой дастурлари, миллий спорт ўйинлари ва бошқа турли томошалари билан яқиндан таништиришга, шунингдек, фестивалнинг халқаро кўрик-танловида иштирок этадиган маҳаллий ва хорижлик санъаткорларнинг чиқишларини кенг намойиш этишига, уни юқори бадиий савияда ўтказишга қулай имконият яратади.
Фестивал доирасида инфра тузилмалар холатини яхшилаш
Шеробод-Бойсун йўналишининг М-39 халқаро автомагистрали йўлида намунавий лойиҳа асосида 50 та енгил конструкцияли савдо расталари, санитария гигиена шохобчалари ташкил этилмоқда, Шу билан бирга йўл бўйидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сайёҳлар учун шарт-шароитлар яратилмоқда, йўл бўйларида байрам тадбири ўтказиш бўйича тарғибот баннерлари ўрнатилмоқда. Йўл бўйи ва Бойсун туман ҳудудида жойлашган жойлаштириш воситалари ва овқатланиш шохобчалари ҳолати яхшиланиб ободонлаштирилмоқда. Бойсун тумани ҳудудида манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экилмоқда.
Фестивал доирасида ўтказиладиган маданий кўнгилочар ва спорт тадбирлари
Бу йилги фестивал олдингиларига қараганда тамомила бошқача тарзда ўтказилмоқда.
Хусусан, дастлабки куни Термиз шаҳрида халқаро илмий –амалий конференция ташкил этилади.
Фольклор санъати байрами кунлари белгиланган дастур асосида миллий (тандир кабоб фестивали) таомлар, миллий ҳунармандлик кўргазмалари, миллий либослар кўргазмалари ўтказилади;
Дрон, Дрифт ва Авто шоулари ўтказилади;
вилоят фольклор жамоаларининг концерт дастурлари ҳамда пойтахтимиз ва вилоятларнинг фольклор-этнографик жамоаларининг ҳам концерт дастурлари ўтказилади;
Тоғли тумандаги “Хўжамайхона” зиёратгоҳи йўлларида (400-нафар велоспортчи иштирокида) веломарафон мусобақаси ўтказилади;
Хорижий ва маҳаллий журналистлар учун “Press tur” ва очиқ осмон остида матбуот анжумани ўтказилади.
Анъанавий ҳаво шарлари (20 та шар) фестивали ўтказилади;
Шу билан бирга Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун 1-5 кунгача саёҳат маршрутлари ташкиллаштирилиб, Омонхона” шифобахш булоқ суви, Хўжа Султон Валий, Камари Азиз, Хўжақўчқор ота зиёратгоҳлари, Зовбоши, Қизил каниьон сингари туристик манзилларга, вилоятнинг археологик обидалари ва тарихий ёдгорликларига саёҳатлар уюштирилади.
Бундан ташқари варрак учириш, қўчқор, хўроз уриштириш, арқон тортиш ва бошқа этноспорт беллашувлари, кураш, улоқ-кўпкари мусобақалари фестиваль меҳмонларида бой таассурот уйғотади. Халқаро фольклор-этнографик жамоалар кўрик-танловида дунё халқларининг ноёб қадимий санъатлари барчага ўзгача завқу-шавқ улашади.
Айни дамда халқаро кўрик-танловда Буюк Британия, Бельгия, Исроил, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Руминия, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон каби 20 га яқин давлатдан машҳур фольклор жамоалари иштирок этиш режалаштирилган.
Шунингдек, Мазкур фестивалга 100 минга яқин маҳаллий ва 5 минга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюриши кўзда тутилган.
Ушбу сайёҳларга қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида Бойсун туманида 11 та меҳмонхона (500 ўринли), 95 та (900 ўринли) оилавий меҳмон уйлари, 5 та (101 ўринли) хостеллар, 5 та (700 ўринли) ётоқхоналар жами
116 та жойлаштириш (2201 ўрин) воситалари шай ҳолатга келтирилди. Қолаверса, қўшимча равишда вилоят бўйича 408 та жойлаштириш воситалари (6201 ўринли) тайёрланди.
Фестивалда мамлакатларининг қадимий санъатини намойиш этиб, халқаро кўрик-танловда қатнашиш учун чет давлатлардаги фольклор жамоаларидан таклифлар келиши давом этмоқда.