Олий таълим тизимидаги ислоҳотлар
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда унинг мантиқий давоми ҳисобланган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида олий таълим тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида олий таълим муассасалари (ОТМ) сони 2017 йилдаги 77 тадан 2023 йилга келиб 211 тага, шундан хорижий ОТМлар сони 5 тадан 30 тага, ОТМлардаги талабалар сони 314,5 минг нафардан 1200,0 минг нафарга, диссертация ҳимоялари сони 343 тадан 1765 тага етказилди.
Шунингдек, 41 та етакчи давлат ОТМларга молиявий, илмий ва ташкилий масалаларда мустақиллик берилди, 71 та ОТМларда сиртқи таълим шакли, 15 та ОТМларда масофавий таълим шакли ва 18 та ОТМларда кечки таълим шакли жорий этилди.
2022-2023 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларнинг магистратурасига қабул қилиш, талабанинг бакалавр даражасининг ўртача балли ва чет тилини билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида хамда мутахассислик фанидан хеч қандай имтиҳонларсиз амалга оширилиши белгиланди.