Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 38-ялпи мажлиси тўғрисидаги ахборот-материали (“Информация о 38-м пленарном заседании Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан”) ўзбек ва рус тилларида такдим этилмокда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси тўғрисида
АХБОРОТ
2023 йил 14 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар.
Жорий йил 10 март куни Қонунчилик палатаси мажлиси ўтказилиб, унда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумни тайинлаш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қарорда, унинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш учун уни Конституциявий судга юбориш ва унинг хулосасини олиш ҳам белгиланган эди.
Конституциявий суд жорий йил 13 март куни ўз мажлисини ўтказиб, юқоридаги қарорни ўрганди ва уни Конституцияга мувофиқ деб топди. “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Конституциявий қонун лойиҳаси Сенатда кўриб чиқилди.
Мажлисда, таъкидланганидек, конституциявий ислоҳотлар мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган туб ўзгаришларнинг узвий қисми бўлиб, уларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратади ҳамда Асосий қонунимизни жамиятдаги бугунги реал воқеиликка ва шиддатли ислоҳотларимиз мантиғига мослаштиради.
Халқимизнинг, эксперт ва мутахассисларнинг таклифлари, халқаро ва хорижий давлатларнинг тажрибаси инобатга олинган
“Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқ бўлиши керак” ғояси асосида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумҳалқ муҳокамаси ўтказилиб, жами аҳолидан уни такомиллаштириш бўйича
220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган ва уларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олган.
Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, ЕИ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин мамлакатлар конституциялари пухта таҳлил этилди.
Конституциявий қонун лойиҳаси халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида бир неча бор муҳокама қилинди, 10 га яқин хорижий ва халқаро экспертизалардан ўтказилиб, улар томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон давлатининг ҳуқуқий мақоми бўйича қатъий нормалар киритилмоқда
Илк маротаба Конституцияда Ўзбекистон суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат эканлиги ўзгармас қоида сифатида мустаҳкамланмоқда. Ушбу қатъий норма жонажон Ватанимиз мустақиллигини асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлаш, “Инсон қадри учун” тамойилига асосланган ислоҳотларни жадал давом эттириш ҳамда ҳуқуқ устуворлигини таъминлашга қаратилган.
Ўзбекистон халқаро муносабатларда аҳил қўшничилик ва стратегик ҳамкорликка содиқ қолади
Ўзбекистоннинг тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга ошириши, давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик принциплари билан бир қаторда давлатлар ҳудудий яхлитлиги принципининг ҳам эътироф этилиши юртимизнинг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган ғояларига содиқ ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини янада оширади.
Сенаторлар томонидан қўшниларимиз билан орамиздаги 25 йиллик “музни эритиш” осон бўлмагани, бу жуда катта сиёсий ирода, машаққатли меҳнат талаб этгани, биргина қардош Қирғизистон билан 30 йиллик чегара муаммоси ечилгани ҳисобига, 2 миллиондан зиёд водий аҳолиси ўз яқинлари ва қариндош-уруғлари билан эркин борди-келди қилиш имконига эга бўлгани алоҳида таъкидланди.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда
Лойиҳада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти сифатида муҳрлаб қўйилмоқда. Сенаторлар ушбу норма бутун Конституция мазмунига сингдирилганлигини таъкидлаб ўтдилар. Хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунлар, давлат органлари ва улар мансабдор шахслари фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилайди, деб акс эттирилмоқда.
Шу билан бирга инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келадиган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари қонуний мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланмоқда. Ушбу қоидалар инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлайди, давлат идораларининг ўз вазифаларини инсон ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда амалга оширишда масъулиятини оширади ҳамда инсонга меъёридан ортиқ ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилишининг олдини олади.
Лойиҳада “инсон-жамият-давлат” тамойили асосида инсон ҳуқуқлари борасидаги нормалар қарийб 3,5 бараварга кўпаймоқда. Хусусан, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар бир шахс ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга эканлиги, ушбу ҳуқуқнинг чекланиши ва турар жойда тинтув ўтказишга фақат суд қарорига асосан йўл қўйилиши ҳақида жиноят процессида шахс дахлсизлиги кафолатларини мустаҳкамловчи норма киритилмоқда.
Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши илк маротаба Конституция даражасида белгилаб қўйилмоқда.
Ижтимоий адолат ва бирдамлик тамойилига қаратилган ижтимоий давлат белгилари ўз ифодасини топди
Ўзбекистонни ижтимоий давлат деб белгилаш – бундан буён давлатнинг устувор сиёсати ижтимоий ҳимояланмаган ёки эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлашга, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар ва жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни юмшатишга қаратилишидан далолат бериши таъкидланди.
Конституцияда давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда, хусусан, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда.
Муҳокамада давлат ўз зиммасига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашиш, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини ошириш бўйича мажбуриятни олаётганлиги ҳам ижтимоий давлатга хос эканлиги таъкидланди.
Ҳар бир инсон уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги, давлатнинг уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва уй-жойли бўлиш ҳуқуқини амалга ошириш учун шароитлар яратиш мажбурияти белгиланмоқда.
Сенаторлар томонидан ўтган йили мамлакатимизда 50 минг оила учун янги квартиралар олишга шароит яратиб берилгани, бу йил 90 минг ҳамда 2-3 йилда 200 минг оилани уй-жойли қилиш режалаштирилганлиги таъкидланди. Ушбу конституциявий норма мазкур марраларга эришиш
ва бу борадаги ишларни давом эттириш учун кафолат бўлиши қайд этилди.
Аҳоли соғлиғини сақлашнинг конституциявий асослари мустаҳкамланмоқда
Мажлисда лойиҳада аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайганлигига, хусусан, илк маротаба ҳар бир инсоннинг соғлиғини сақлаш ҳуқуқи ҳамда аҳолининг кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи Конституция даражасида эътироф этилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат аҳолига бир қатор тиббий хизматларни бепул кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олмоқда. 2023 йилда “Кафолатланган хизматлар пакети” қайта кўриб чиқилиб, 20 турдаги касалликлар бўйича диагностика, даволаш ва профилактика хизматлари ҳажми тўлиқ қамраб олиниши, кўп учрайдиган 20 турдаги касалликлар бўйича бирламчи бўғиндаги бепул анализ турлари – 15 тадан 25 тагача, текширувлар – 10 тадан 20 тагача, дорилар – 64 тадан 90 тага оширилиши таъкидланди.
Таълим олиш ҳуқуқи ва ўқитувчилар – Конституция ҳимоясида
Лойиҳада илк маротаба олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар киритилмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституцияда танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши кафолатланмоқда. Сенаторлар 2017 йилгача олийгоҳларга кириш учун давлат грантлари сони фақат қисқариб келганлиги, охирги олти йилда бу борадаги аҳвол бутунлай ўзгариб, грантлар сони 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Сенаторлар ушбу нормалар ёш авлоднинг замонавий мутахассисликларни эгаллаши, олий маълумотли бўлиши, таълим тизимини барқарор ривожланиши учун шароит яратишга қаратилган муҳим қоидалар белгиланганлигини алоҳида таъкидладилар.
Шу билан бирга алоҳида эҳтиёжларга эга бўлган болалар учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ва тарбиянинг ташкил этилиши, уларни ҳамма қатори умумий мактабларда ҳам ўқишини йўлга қўйилиши Янги Ўзбекистонда инсон қадри тамойилининг амалий ифодаси ҳисобланади.
Лойиҳада давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши ва бошланғич профессионал таълим бепул эканлиги ҳам белгиланмоқда. Муҳокамада сўнгги олти йилда болаларнинг боғча билан қамрови 27 фоиздан 70 фоизга ошгани ҳамда Конституцияга киритилаётган янги нормалар бу борада янги марраларга эришиш имконини бериши таъкидланди.
Сенаторлар томонидан ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш борасидаги нормага алоҳида тўхталиб ўтилди. Мажлисда ушбу норма юртимизда ўтган олти йил ичида ўқитувчининг қадрини кўтариш, унинг нуфузи ва мавқеини юксалтириш бўйича амалга оширилган ишларни мустаҳкамлаши ва ўқитувчиларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми ва обрўсини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Мажбурий меҳнат тақиқланишининг конституциявий кафолатлари белгиланмоқда
Узоқ йиллар давомида жамиятимизда улкан муаммо бўлган ва юртимизнинг халқаро имижига салбий таъсир қилиб келган мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилди. 2009 йилдан бери мамлакатимизга тамға бўлиб келган “Cotton Campaign” халқаро коалициясининг “пахта бойкоти” 2022 йилда бекор қилинганлиги ҳам бу борадаги ишларимизнинг амалий натижаси бўлди.
Сенаторлар болаларнинг баркамол ривожланишига салбий таъсир қиладиган ҳар қандай болалар меҳнатининг тақиқланиши Асосий қонунимизда тўғридан-тўғри ёзиб қўйилаётганлиги ушбу салбий иллатнинг тарихда қолиши учун кафолат бўлишини таъкидладилар.
Бозор механизмлари янада ривожлантирилади ва хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланади
Миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда мулк ҳимоясини янада кучайтириш соҳаларига ҳам алоҳида эъбор қаратилиб, давлат томонидан бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмлари белгиланмоқда.
Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 бараварга ва даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш вазифаси қўйилган. Таклиф этилаётган нормалар ушбу марраларга эришиш ва иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлашга хизмат қилади.
Лойиҳада мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланиши давлат томонидан кафолатланиши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланмоқда. Бу эса, иқтисодиёт барқарор ўсиши, фаровон ҳаётимиз таянчи ҳисобланган тадбиркор ва ишбилармонларимизнинг эркин фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратиши таъкидланди.
Ёшлар, болалар, аёллар ҳуқуқлари – давлат ҳимояси остида бўлади
Лойиҳада инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, болалар, ёшлар ҳуқуқлари, оила масалаларига бағишланган кафолатлар кучайтирилмоқда. Хусусан, ёшлар, болалар, аёллар, оила ҳақида ғамхўрлик қилиш давлат
ва жамиятнинг энг муҳим вазифаси сифатида муҳрланмоқда. Давлат томонидан ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши белгиланмоқда.
Сенаторлар янги Ўзбекистонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат
ва жамият ишларидаги иштироки учун кенг имкониятлар яратиш борасида дадил қадамлар қўйилганлигини қайд этдилар.
Хусусан, илк маротаба хотин-қизларнинг миллий парламентимиздаги улуши БМТ тавсияларига мос 32 фоизга етди. Аёллар улуши давлат хизматида – 33 фоизни, иқтисодиёт ва саноат тармоқларида– 46 фоизни, таълимда – 74 фоизни, тиббиётда – 77 фоизни ташкил этмоқда. 2 минг нафарга яқин аёлларимиз давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилмоқда.
Сенаторлар лойиҳада аҳолимизнинг 18 миллиондан ортиғини ташкил этувчи ёшлар масаласига бағишланган алоҳида боб киритилаётгани муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидладилар.
Хусусан, ёшларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириш, уларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан ривожланиши, ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитларни яратиш мажбуриятини давлат ўз зиммасига олмоқда. Ушбу қоидалар ёшлар ҳаётда ўзларини тўлақонли намоён этиш имкониятини таъминлаши таъкидланди.
Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар конституциявий мустаҳкамланмоқда
Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашга бағишланган махсус ҳуқуқий нормалар, ҳусусан давлат томонидан атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш юзасидан чоралар кўриши белгиланмоқда.
Мажлисда ушбу конституциявий норма янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида белгиланган 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш, иқтисодиёт тармоқларининг ҳавога чиқарадиган зарарли газлар ҳажмини ялпи ички маҳсулот ҳисобида
10 фоизга қисқартириш каби мақсадларга эришиш учун пойдевор бўлиши алоҳида таъкидланди.
Шу муносабат билан сенаторлар фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш мақсадида давлат шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шароитлар яратади, деб таъкидладилар.
Фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларига оид нормалар янада ривожлантирилмоқда
Фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақоми конституциявий жиҳатдан янада кучайтирилмоқда, илк маротаба фуқаролик жамияти институтларига бағишланган алоҳида боб киритилиб, фуқаролик жамияти институтларига таъриф берилмоқда ва улар фаолияти кафолатлари белгиланмоқда.
Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш Ҳукуматнинг энг муҳим вазифалари сифатида белгиланмоқда.
Сенаторлар ўтган 6 йилда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми 25 бараварга ошганлигини, ногиронлиги бўлган шахсларнинг 472 та жамоат бирлашмаси, 150 та миллий маданий марказлар фаолиятини бюджетдан молиялаштириш тизими жорий этилганлигини ва конституциявий нормалар бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидладилар.
Конституциямизда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари кафолатланмоқда. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари, журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш жавобгарликка сабаб бўлиши аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Мажлисда лойиҳадаги ушбу нормалар оммавий ахборот воситалари
ва фуқаролик жамияти институтлари янада фаол бўлиши учун кенг имконият ва кучли ҳимоя тақдим этиши, жамиятда очиқлик, ошкоралик
ва қонунийлик муҳитини, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаши, кучли жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, юртимизда сўз ва ахборот эркинлигини янада юксалтириш учун замин ҳозирлаши қайд этилди.
Давлат ҳокимияти тизими тубдан ислоҳ этилиб, парламентаризм янада кучаймоқда
Давлат ҳокимиятини ташкил этиш асослари, қонун чиқарувчи
ва ижро этувчи ҳокимият тармоқларининг мақоми, ўзаро муносабатлари тубдан такомиллашмоқда, давлат ҳокимиятининг олий органлари ўртасидаги баланс, мувозанат кучайтирилмоқда. Парламент ваколатлари кучайтирилиб, Сенатнинг ҳудудий вакиллик палатаси сифатидаги мақоми такомиллаштирилмоқда.
Амалдаги Конституция бўйича Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 та бўлган бўлса, лойиҳага асосан уларнинг сони 12 та бўлмоқда. Сенатнинг мутлақ ваколатлари амалдаги 14 тадан 18 тага ошмоқда.
Лойиҳага мувофиқ, илғор хорижий тажриба инобатга олиниб, Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилаётганлиги, Бош вазир номзодини Қонунчилик палатасига тақдим қилишдан олдин Президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашув ўтказиш тартиби жорий этилаётганлиги Бош вазир лавозимига номзод кўрсатиш жараёни янада демократлаштирилаётганлиги қайд этилди.
Янгилаётан Конституцияда Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиш, шунингдек монополияга ва коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарлари Сенат томонидан сайланиши амалиётини жорий этиш таклиф этилаётганлиги қайд этилди.
Махсус хизматлар фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигига номзод бўйича аввал Сенатда маслаҳатлашувлар ўтказилиб, кейин Президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилаётганлиги билдирилди.
Мажлисда Сенатнинг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашиш ваколатининг Бош қомусда мустаҳкамланаётганлиги маҳаллий Кенгашларга ҳокимнинг раислик қилишига оид тартиб бекор қилинаётган янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитда улар фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этиши, Сенатнинг ҳудудлар манфаатларини ифодалайдиган орган сифатида маҳаллий Кенгашлар масъулиятли ва халқчил бўлиши учун масъулиятини ошириши таъкидланди.
Сенаторлар томонидан Сенатга қонунчиликка оид таклифларни қонунчилик ташаббуси тартибида қуйи палатага киритиш ҳуқуқи берилаётганлиги юқори палатанинг қонунчилик ва назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини, шу жумладан, халқни қийнаётган масалаларнинг қонуний ечимини ҳал этиш бўйича фаолияти натижадорлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.
Ялпи мажлисда Сенат таркибини ихчамлаштириш орқали унинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида сенаторлар сони амалдаги 100 тадан 65 тага ўзгараётганлиги, бунда Сенатни шакллантиришнинг амалдаги тартиби, шу жумладан, жойлардан тенг вакилликни сақлаб қолиниши муҳокама қилинди. Ушбу норма Сенат фаолиятини мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар моҳиятига монанд модернизациялаш имконини бериши таъкидланди.
Ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилмаслиги белгиланмоқда
Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш институтини тугатиш тўғрисидаги норма ҳокимият ваколатларини бўлиниш принципини маҳаллий даражада татбиқ этишга, маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини оширишга ва ҳудудларда халқ манфаатларини тўлиқ таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Шу билан бирга, тегишли норматив-ҳуқуқий базани тайёрлаш, маҳаллий вакиллик ва ижроия давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, ушбу тартиб Тошкент шаҳар ва вилоятларда 2024 йилдаги навбатдаги вакиллик органларига сайлов натижалари бўйича, туман ва шаҳарнинг давлат ҳокимияти вакиллик ва ижро органларига нисбатан 2026 йил 1 январдан қўлланилиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатлари кучайтирилмоқда
Сенаторлар янги таҳрирдаги Конституцияга судлар фаолияти мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, судьялар дахлсизлиги ва муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим нормалар киритилаётганлиги одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш учун муҳим кафолат бўлишини таъкидлаб ўтдилар.
Айниқса судларнинг фаолиятини молиялаштириш фақат Давлат бюджетидан амалга оширилиши ва у одил судловни тўлиқ, мустақил амалга ошириш имкониятини таъминлаши кераклиги тўғрисидаги конституциявий норма чинакам адолатли ва мустақил суд тизимини шакллантиришга хизмат қилади.
Фуқароларга суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқининг берилиши мутлақо янгича демократик тартиб бўлиб, фуқароларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилиш имконини беради.
Мажлисда Конституциянинг янги таҳрири ижтимоий, демократик-ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиши, аҳоли фаровонлигини ошириши, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириши ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиши ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб бериши эътироф этилди.
Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар натижасида Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари ҳажми
65 фоизга ошди. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сони ва мазмуни Конституцияни янги таҳрирда қабул қилиш заруратидан далолат бериши таъкидланди.
Муҳокамалар натижасида сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилиниб, унга кўра референдум 2023 йил 30 апрель кунига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати
Ахборот хизмати.
ИНФОРМАЦИЯ
о тридцать восьмом пленарном заседании Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан
14 марта 2023 года в городе Ташкенте состоялось тридцать восьмое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан.
Сенаторы рассмотрели вопрос о проведении референдума по проекту Конституционного закона Республики Узбекистан «О Конституции Республики Узбекистан».
10 марта текущего года состоялось заседание Законодательной палаты, на котором было принято постановление о назначении и проведении референдума по проекту Конституционного закона. В постановлении также было предусмотрено направить его в Конституционный суд для определения его соответствия Конституции и получения заключения.
Конституционный суд 13 марта с. г. провел свое заседание, изучил вышеуказанное постановление и признал его соответствующим Конституции. В соответствии с Законом «О референдуме Республики Узбекистан» проект Конституционного закона рассмотрен в Сенате.
На заседании отмечалось, что конституционные реформы являются неотъемлемой частью коренных преобразований, происходящих во всех сферах жизни страны, создают для них прочную правовую основу и адаптируют наш Основной закон к сегодняшним реалиям в обществе и логике наших ускоренных реформ.
Учтены предложения нашего народа, экспертов и специалистов, международная практика и опыт зарубежных стран.
Исходя из идеи о том, что «единственным источником и автором Конституции должен быть народ», было проведено всенародное обсуждение по проекту Конституционного закона, всего от населения поступило свыше 220 тысяч предложений по его совершенствованию, из которых каждый четвертый отражен в проекте.
В ходе подготовки проекта Конституционного закона были тщательно проанализированы более 400 международных документов, принятых ООН, ОБСЕ, ШОС, ЕС, Организацией тюркских государств и другими международными организациями, конституции почти 190 стран.
Проект Конституционного закона неоднократно обсуждался с участием международных экспертов и специалистов с проведением около 10 зарубежных и международных экспертиз и также поддержан ими.
Вводятся принципиальные нормы относительно правового статуса государства Узбекистан
Впервые в Конституции закрепляется в качестве неизменного положения, что Узбекистан является суверенным, демократическим, правовым и социальным государством. Эта принципиальная норма направлена на сохранение и дальнейшее укрепление независимости нашей страны, интенсивное продолжение реформ, основанных на принципе «Во имя достоинства человека» и обеспечении приоритета права.
Узбекистан в международных отношениях останется приверженным добрососедству и стратегическому сотрудничеству
Проведение Узбекистаном миролюбивой внешней политики, признание также принципа территориальной целостности государств наряду с принципами суверенного равенства государств, неприменения силы или угрозы силой еще больше повысят статус нашей страны как надежного партнера, верного общепризнанным идеям международного права.
Сенаторами отмечалось, что непросто было растопить 25-летний лед между нами и нашими соседями, это потребовало большой политической воли и огромного труда, а за счет решения 30-летней пограничной проблемы только с нашим братским Кыргызстаном свыше двух миллионов жителей долины получили возможность свободного перемещения и общения со своими близкими и родственниками.
Обеспечение прав и свобод человека определяется в качестве высшей обязанности государства
В проекте обеспечение прав и свобод человека закрепляется как высшая обязанность государства. Сенаторы подчеркнули, что этой нормой пронизано содержание всей Конституции. В частности, закрепляется, что права и свободы человека определяют сущность законов, деятельности государственных органов и их должностных лиц.
Вместе с тем неясности во взаимоотношениях человека с государственными органами толкуются в пользу человека, а меры правового воздействия должны основываться на принципе соразмерности и быть достаточными для достижения законных целей.
Эти положения обеспечивают приоритет прав человека, повышают ответственность государственных органов при выполнении своих обязанностей с соблюдением прав человека, предотвращают применение излишних мер правового воздействия в отношении человека.
В проекте по принципу «Человек — общество —государство» почти в 3,5 раза увеличиваются нормы, касающиеся прав человека. В частности, вносится норма, закрепляющая гарантии неприкосновенности личности в уголовном процессе, что каждый имеет право на свободу и неприкосновенность частной жизни, на тайну переписки, телефонных переговоров, почтовых, электронных и иных сообщений, ограничение этого права допускается на основании решения суда.
Впервые на уровне Конституции закрепляется, что государство создает условия для доступа к всемирной информационной сети Интернет.
Нашли свое отражение признаки социального государства, ориентированного на принцип социальной справедливости и солидарности
Отмечалось, что определение Узбекистана как социального государства свидетельствует о том, что отныне приоритетная политика государства будет направлена на поддержку социально незащищенных или малообеспеченных слоев, образование, здравоохранение, социальные услуги и смягчение социального неравенства в обществе.
В Конституции в три раза увеличены нормы, касающиеся социальных обязательств государства, в частности устанавливается, что государство берет на себя ряд новых обязательств по сокращению бедности, обеспечению занятости, защите от безработицы.
В ходе обсуждения подчеркивалось, что государство берет на себя обязательство создания условий для полноценного использования объектов и услуг социальной, экономической и культурной сфер лицами с инвалидностью, содействия их трудоустройству и получению образования, повышения качества жизни социально уязвимых категорий населения, что также характерно для социального государства.
Закрепляются право каждого на жилище, обязанность государства на поощрение жилищного строительства и создание условий для осуществления права на жилище.
Сенаторы отметили, что в прошлом году в нашей стране были созданы условия для получения новых квартир 50 тысяч семей, и в этом году планируется обеспечить жильем 90 тысяч, а в течение двух-трех лет — 200 тысяч семей. Настоящая конституционная норма является гарантией достижения этих целей и продолжения работы в этом направлении.
Укрепляются конституционные основы охраны здоровья населения
На заседании особое внимание обращено на то, что в проекте в четыре раза увеличены нормы, связанные с охраной здоровья населения, в частности, впервые на уровне Конституции закрепляется право каждого на охрану здоровья и квалифицированное медицинское обслуживание.
Подчеркивалось, что государство берет обязательство бесплатного оказания ряда медицинских услуг населению. В 2023 году будет пересмотрен пакет гарантированных услуг, будет полностью предоставлен объем диагностических, лечебно-профилактических услуг по 20 видам заболеваний, будут увеличены бесплатные первичные анализы по 20 распространенным заболеваниям с 15 до 25, обследования — с 10 до 20, лекарственные препараты — с 64 до 90.
Право на получение образования, учителя — под защитой Конституции
Впервые в проект включаются положения о предоставлении академической свободы высшим образовательным организациям, поддержке негосударственных образовательных организаций.
Конституция в новой редакции гарантирует получение бесплатного высшего образования за счет государства на конкурсной основе. Сенаторы особо отметили, что до 2017 года количество государственных грантов для поступления в вузы только сокращалось, за последние шесть лет ситуация в этом вопросе полностью изменилась, количество грантов увеличилось в два раза и достигло 40 тысяч.
Сенаторы особо отметили, что в этих нормах закреплены важные положения, направленные на создание условий для овладения подрастающим поколением современными специальностями, получения высшего образования, устойчивого развития системы образования.
Вместе с тем организация инклюзивного образования и воспитания в образовательных организациях для детей с особыми потребностями, налаживание их обучения во всех общеобразовательных школах является реализацией на практике в новом Узбекистане принципа достоинства человека.
В проекте также отмечается, что государство создаст условия для развития дошкольного образования и воспитания, а начальное профессиональное образование является бесплатным. В ходе обсуждения отмечалось, что за последние шесть лет охват детей детскими садами увеличился с 27 до 70 процентов, в Конституцию включаются новые нормы, что позволит достичь новых целей в этом направлении.
Отдельно сенаторы отметили норму о защите чести и достоинства учителей, обеспечении их социального и материального благополучия, заботе об их профессиональном росте. На заседании отмечалось, что данная норма закрепляет работу, проделанную в стране за прошедшие шесть лет по повышению значения учителя, его престижа и статуса, и способствует их дальнейшему повышению.
Устанавливаются конституционные гарантии запрета на принудительный труд
Полностью искоренен принудительный труд, который долгие годы был огромной проблемой в нашем обществе и негативно сказывался на международном имидже нашей страны. Практическим результатом нашей работы в этом направлении стала отмена международной коалицией Cotton Campaign в 2022 году хлопкового бойкота, который с 2009 года был клеймом для нашей страны.
Сенаторы отметили, что прямое закрепление в Основном законе запрета на любой детский труд, отрицательно влияющий на гармоничное развитие детей, будет гарантией того, что этот порок уйдет в историю.
Рыночные механизмы будут и далее развиваться, гарантируется неприкосновенность частной собственности
Особое внимание уделяется развитию национальной экономики и предпринимательства, улучшению инвестиционного климата в стране и дальнейшему усилению защиты собственности. Государством определяются механизмы развития рыночных отношений, создания условий для честной конкуренции, обеспечения благоприятного делового и инвестиционного климата, защиты неприкосновенности частной собственности.
В Стратегии развития нового Узбекистана определена задача к 2030 году увеличить ВВП на душу населения в 1,6 раза, а доходы — более чем на четыре тысячи долларов США и войти в число стран с доходами выше среднего. Предлагаемые нормы служат достижению этих целей и обеспечению стабильно высоких темпов роста в отраслях экономики.
В проекте подчеркивается, что обеспечение неприкосновенности собственности и связанных с ней прав гарантируется государством, ограничение имущественных прав возможно только по решению суда, гарантируется свободное перемещение товаров, услуг, трудовых и финансовых ресурсов, что создает прочную правовую гарантию устойчивого роста экономики, свободной деятельности предпринимателей и деловых людей, которые являются основой нашей благополучной жизни.
Права молодежи, детей, женщин будут под защитой государства
В проекте усиливаются гарантии прав и свобод человека, прав детей, молодежи, решения семейных вопросов. В частности, забота о молодежи, детях, женщинах, семье укрепляется как важнейшая задача государства и общества. Государством устанавливается защита личных, политических, экономических, социальных, культурных прав молодежи.
Сенаторы отметили, что в новом Узбекистане предприняты смелые шаги по повышению социально-политической активности женщин, обеспечению их прав и свобод, созданию широких возможностей для их участия в делах государства и общества.
В частности, впервые доля женщин в национальном парламенте достигла 32 процентов, что соответствует рекомендациям ООН. Доля женщин на государственной службе составляет 33 процента, в экономике и промышленности — 46 процентов, в образовании — 74 процента, в медицине — 77 процентов. Около двух тысяч наших женщин занимают руководящие должности в государственных и общественных организациях.
Сенаторы особо отметили, что важно, чтобы в проект была включена отдельная глава, посвященная проблемам молодежи, составляющей более 18 миллионов человек.
В частности, государство несет ответственность за обеспечение защиты прав молодежи, стимулирование ее активного участия в жизни общества и государства, создание условий для ее духовного, интеллектуального, творческого, физического и нравственного развития, реализации прав. Отмечалось, что эти положения обеспечивают молодым людям возможность полной самореализации.
Конституционно закрепляются нормы, касающиеся защиты экологических прав граждан
Устанавливаются специальные правовые нормы, посвященные обеспечению экологических прав граждан, в частности, определяется, что государством принимаются меры по улучшению, восстановлению и охране окружающей среды, поддержанию экологического баланса, охране и восстановлению экологической системы региона Приаралья.
На заседании особо подчеркивалось, что эта конституционная норма станет основой в достижении целей, определенных Стратегией развития нового Узбекистана, таких как доведение к 2026 году доли использования возобновляемых источников энергии до 25 процентов, сокращение объемов выбросов отраслями экономики вредных газов в атмосферу на 10 процентов валового внутреннего продукта.
В связи с этим сенаторы отметили, что в целях обеспечения экологических прав граждан и предупреждения вредного воздействия на окружающую среду государство создает условия для осуществления общественного контроля в сфере градостроительной деятельности.
Дальнейшее развитие получают нормы, касающиеся институтов гражданского общества и средствмассовой информации
Роль и статус институтов гражданского общества конституционно усиливаются, впервые включается отдельная глава, посвященная им, дается определение институтов гражданского общества и устанавливаются гарантии их деятельности.
Реализация мер поддержки институтов гражданского общества, обеспечение их участия в разработке и реализации программ социально-экономического развития определяются как важнейшие задачи правительства.
Сенаторы отметили, что за прошедшие шесть лет объем государственной поддержки институтов гражданского общества увеличился в 25 раз, внедрена система бюджетного финансирования деятельности 472 общественных объединений лиц с инвалидностью, 150 национальных культурных центров, и конституционные нормы позволят поднять работу в этом направлении на новый уровень.
В Конституции гарантируется свобода деятельности средств массовой информации, их права на поиск, получение, использование и распространение информации. Также четко устанавливается, что воспрепятствование деятельности или вмешательство в деятельность средств массовой информации влечет ответственность.
На заседании отмечалось, что данные нормы в проекте предоставляют широкие возможности и сильную защиту в обеспечении большей активности средств массовой информации и институтов гражданского общества, укрепляют атмосферу открытости, гласности и законности в обществе, диалога между государством и обществом, создают почву для установления сильного общественного контроля, дальнейшего повышения свободы слова и информации в нашей стране.
Кардинально реформируется система государственной власти и усиливается парламентаризм
Коренным образом совершенствуются основы организации государственной власти, статус, взаимодействие законодательной и исполнительной ветвей власти, укрепляется баланс, равновесие между высшими органами государственной власти. Усиливаются полномочия парламента, совершенствуется статус Сената как палаты территориального представительства.
Если по действующей Конституции было пять исключительных полномочий Законодательной палаты, то, согласно проекту, их становится 12. Исключительные полномочия Сената увеличиваются с нынешних 14 до 18.
В соответствии с проектом к исключительным полномочиям Законодательной палаты относятся полномочия по рассмотрению и одобрению кандидатуры Премьер-министра, исходя из передового зарубежного опыта вводится порядок проведения Президентом консультаций со всеми фракциями политических партий перед внесением кандидатуры Премьер-министра в Законодательную палату. Отмечалось, что благодаря этому процесс выдвижения кандидатуры на пост Премьер-министра становится более демократичным.
Подчеркивалось, что в обновленной Конституции предлагается ввести практику, согласно которой кандидатуры на должности Генерального прокурора, председателя Счетной палаты сначала рассматриваются в Сенате, а затем назначаются Президентом, а также руководители органа по противодействию коррупции и антимонопольного органа избираются Сенатом.
Отмечалось, что в целях усиления парламентского контроля за деятельностью спецслужб вводится порядок проведения сначала в Сенате консультаций по кандидатуре на должность председателя Службы государственной безопасности, а затем назначения Президентом.
На заседании отмечалось, что закрепление в Основном законе полномочий Сената по оказанию содействия деятельности местных представительных органов будет иметь важное значение для эффективной организации деятельности местных Кенгашей в новых конституционно-правовых условиях, когда отменяется порядок председательства хокима в местных Кенгашах, усиливает ответственность Сената как органа, представляющего интересы регионов для того, чтобы местные Кенгаши стали ответственными и народными.
Сенаторы подчеркнули, что предоставление Сенату права вносить законодательные предложения в Законодательную палату в порядке законодательной инициативы будет способствовать повышению эффективности законодательной и контрольно-аналитической деятельности верхней палаты, в том числе по законодательному решению вопросов, волнующих народ.
На пленарном заседании отмечалось, что количество сенаторов меняется с нынешних 100 до 65 в целях повышения эффективности деятельности Сената путем обеспечения компактности его состава. При этом сохраняется действующий порядок формирования Сената, включая равное представительство на местах.
Подчеркивалось, что данная норма позволит привести деятельность Сената в соответствие с целями проводимых в стране административных реформ.
Устанавливается, что хокимы не возглавляют Кенгаши народных депутатов
Отмечалось, что норма об упразднении института председательства хокимов в Кенгашах народных депутатов служит внедрению на местном уровне принципа разделения властных полномочий, повышению эффективности деятельности местных Кенгашей, ответственности хокимов перед народными представителями, полному обеспечению в регионах интересов народа.
Вместе с тем подчеркивалось, что в целях подготовки соответствующей нормативно-правовой базы, обеспечения согласованности и непрерывности деятельности местных представительных и исполнительных органов государственной власти данный порядок целесообразно применить в областях и городе Ташкенте — по итогам очередных выборов в представительные органы в 2024 году, а в отношении представительных и исполнительных органов государственной власти районов и городов — с 1 января 2026 года.
Усиливаются гарантии независимости судебной власти
Сенаторы подчеркнули, что включение в Конституцию в новой редакции важных норм по усилению гарантий независимости деятельности судов, установлению неприкосновенности и подотчетности судей по конкретным делам, обеспечению их безопасности станет важной гарантией для полного и независимого осуществления правосудия.
Особенно конституционная норма о том, что финансирование деятельности судов должно осуществляться исключительно из государственного бюджета, и это должно обеспечивать возможность полного, самостоятельного осуществления правосудия, служить формированию по-настоящему справедливой и самостоятельной судебной системы.
Предоставление гражданам права обращаться в Конституционный суд по поводу конституционности примененного к ним судом закона — это совершенно новый демократический порядок, который позволяет гражданам более надежно защищать свои права и законные интересы.
На заседании подчеркивалось, что новая редакция Конституции заложит основы социальной, демократическо-правовой и поистине народной государственности, это станет важным фактором дальнейшего повышения благосостояния населения, прав и интересов, достоинства человека и либерализации всех сфер жизни, а также ознаменует новый период в развитии нового Узбекистана.
Благодаря этим изменениям и дополнениям количество статей Конституции увеличилось с действующих 128 до 155, объем норм увеличился на 65 процентов. Отмечалось, что количество и содержание этих изменений и дополнений свидетельствует о необходимости принятия Конституции в новой редакции.
По итогам обсуждения сенаторами принято постановление «О проведении референдума Республики Узбекистан по проекту Конституционного закона Республики Узбекистан «О Конституции Республики Узбекистан», согласно которому референдум назначен на 30 апреля 2023 года.
Информационная служба Сената Олий Мажлиса
Республики Узбекистан.