Президент топшириғи: "Tashkent INDEX” Туркияга юбориладиган инсонварлик ёрдами кўринишадаги маҳсулотлар йиғиладиган асосий база бўлади
Президент топшириғи: "Tashkent INDEX” Туркияга юбориладиган инсонварлик ёрдами кўринишадаги маҳсулотлар йиғиладиган асосий база бўлади
Мазкур топшириққа асосан, бугун 11 февраль куни Бош вазир Туркиянинг мамлакатимиздаги элчиси Олган Бекарни "Tashkent INDEX”га таклиф қилиб, бу ер вақтинча Туркияга инсонпарварлик ёрдами кўринишида ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар жамланадиган марказга айлантирилишини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюриб, қардош турк халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. Президент билан учрашган турк элчиси Олган Бекар ҳозирда зилзиладан азият чеккан Туркияга кўмак зарурлигини айтган.
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, зилзила содир бўлган куннинг ўзида Ўзбекистондан 100 дан ортиқ махсус қутқарувчилар Туркияга юборилган. Ундан ташқари, инсонпарварлик ёрдамлари ҳам қардош мамлакат чегарасини кесиб ўтган.
Кўплаб юртдошларимиз турк халқига инсонпарварлик ёрдами юборишни истаётгани аммо юкларни жўнатишда қийинчиликларга учраётгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали ўз муносабатларини билдирган.
Туркия элчихонаси мамлакатимизда йиғилаётган бу юкларни жамлаш ва тегишли манзилларга етказиш бўйича етарли даражада имконияти мавжуд эмаслиги юзасидан Президентимизга мурожаат қилган.
Президент Шавкат Мирзиёев юртдошларимизга қулайлик яратиш маақсадида Бош вазир Абдулла Ариповга "Tashkent INDEX”да Туркияга юбориладиган инсонварлик ёрдами кўринишадаги маҳсулотлар йиғиладиган асосий база яратиш бўйича топшириқ берди.
Мазкур топшириққа асосан, бугун 11 февраль куни Бош вазир Туркиянинг мамлакатимиздаги элчиси Олган Бекарни "Tashkent INDEX”га таклиф қилиб, бу ер вақтинча Туркияга инсонпарварлик ёрдами кўринишида ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар жамланадиган марказга айлантирилишини маълум қилди.
Асосий база бўлиши кутилаётган 16 минг квадрат метрлик "Tashkent INDEX” да айни пайтда 21 та ангар бор. Бу ангарларга маҳсулотлар турига қараб жамланади.
“Ҳурматли Президентимиз топшириқ бердилар, юрдошларимиз турк халқига ёрдам беришни исташяпти ва ҳар хил жойларда марказлар ташкил этишяпти. Маҳсулотларни Туркиянинг талофат кўрган ерига етказиб бериш жуда қийин масала. Буни жуда яхши биламиз у ерларнинг атрофи ўраб қўйилади. Элчихона томонидан айни пайтда турк биродарларимизга зарур бўлган маҳсулотларнинг рўйхати тақдим этилса, бу рўйхат хомийларга берилади. Маҳсулотларни Туркияга етказилишини ҳам чиройли ҳолатда ўзимиз ташкил қилиб берамиз”, деди Бош вазир.
Бунга жавобан элчи ҳақиқаттан шундай катта жойга эҳтиёж сезилганини айтиб, ҳозирда бу ишлар катта масштабда амалга оширилаётгани учун давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ва ўзбекистонликларга Туркия томонининг чуқур миннатдорчилигини етказди.
Маълумот учун: пул маблағлари кўринишида қардош турк халқига ёрдам беришни истаган юртдошларимиз Туркия элчихонаси томонидан Ziraat Bank’нинг Тошкент филиалида очилган махсус ҳисоб рақами орқали амалга оширишлари мумкин