АМСТЕРДАМДА ЯНА БИР ТАДБИР: “АФСОНАЛАР ЮРТИГА САЁҲАТ”
Қадрли санъат ихлосмандлари, азиз ватандошлар!
Ушбу ой Ўзбек халқининг икки улуғ шоири, мутафаккир ва давлат арбоблари – ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган санадир. Шу муносабат билан Нидерландияда бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. 19 февраль кунига мўлжалланган санъат кечаси ҳам айни шу тадбирлар силсиласидандир.
“Афсоналар юртига саёҳат” деб номланган маданий машварат дастуридан:
- таниқли рассом, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Райимжон Ҳакимов асарлари кўргазмаси;
- Ўзбекистон манзаралари акс этган фотосуратлар намойиши;
- “Oxus culture” бадиий гуруҳининг чиқишлари, хусусан, хонанда Гулзода Худойназарова ижросидаги мумтоз қўшиқлар гулдастаси ўрин олган.
Тадбир дастури қуйидагича:
1. Юнус Эмро-Амстердам институти раҳбари Одил Оқолтун нутқи.
2. Ўзбекистоннинг БеНиЛюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимовнинг табрик сўзи.
3. Мусаввирлар Райимжон Ҳакимов ва Окан Ақин нутқи.
4. Ўзбек маданий маркази раҳбари Шарифжон Аҳмад сўзи.
5. “Oxus culture” гуруҳи ва Гулзода Худойназарова ижросидаги Ўзбек мумтоз қўшиқлари.
6. Ўзбекча палов тарқатилади.
7. Тадбир якуни.
Барчангизни 19 февраль якшанба куни соат 16:00 да қуйидаги манзилда кутамиз:
Yunus Emre Instituut Johannes Vermeerstraat 18 1071DR Amsterdam
Ҳурмат билан: тадбир ташкилотчилари.