-
Ўзбекистон Президенти Франциянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашди
584Бугун, 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташрифи доирасида Париж шаҳрида ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Тадбирда «MEDEF» Франция корхоналари ҳаракати бош директори Филипп Готье, «Airbus», «Orano», «Suez», «Alstom», «Total Eren», «EDF», «Schneider Electric», «Natixis» каби 20 тага яқин йирик компания ва банклар раҳбарлари иштирок этди.
Президентимиз учрашув иштирокчиларини қутлаб, расмий ташрифнинг биринчи кунидаги тадбирлар ишбилармонлик масалаларига бағишланганига эътибор қаратди.
– Бу Ўзбекистон муҳим ва ишончли ҳамкоримиз – Франция билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга интилиши қатъийлигидан яна бир бор далолат беради, – деди давлатимиз раҳбари.
Бугун Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилгани таъкидланди. Валюта бозори эркинлаштирилди, фойдани репатриация қилишга барча чекловлар бекор қилинди, банклар, йирик саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш дастури бошланди, давлат-хусусий шериклик механизмлари фаол жорий қилинмоқда.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ тадбиркорликни янада рағбатлантириш, сармоядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мулк дахлсизлигини таъминлаш ва бошқа йўналишларда аниқ чоралар амалга оширилмоқда.
- Ҳар бир инвестор Ўзбекистон деганда, энг аввало, барқарорлик ва келажакка ишончни тасаввур қилишига интилаяпмиз, - деди Шавкат Мирзиёев.
Жаҳондаги бугунги беқарорлик шароитида манфаатларни ҳисобга олиш ва ўзаро ишончга асосланган кўп қиррали ва конструктив шерикликни чуқурлаштириш тобора муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Шу маънода, Франция бизнесининг Ўзбекистон бозорига чиқиши учун катта истиқболлар очилмоқда. Мамлакатимизнинг жозибадорлиги Марказий Осиёда аҳоли сони бўйича энг йирик давлатлиги, маҳсулотларимиз МДҲнинг улкан бозорига божсиз етказиб берилаётгани билан ҳам изоҳланади.
Ўзбекистон франциялик тадбиркорларни ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилма билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатланган харидлар кўринишида қўллаб-қувватлаш ва бошқа кўмак чораларини тақдим этишга тайёр экани таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, “яшил” энергетика, озиқ-овқат саноати, кимё ва автомобилсозлик, электротехника ва электроника тармоқлари, соғлиқни сақлаш соҳасини узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун энг истиқболли йўналишлар сифатида қайд этди.
Шерикликни кенгайтириш режалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Франция ишбилармон доиралари вакиллари ўз чиқишларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади. Мамлакатимизда қайси аниқ лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканини баён қилди.
Франция бизнес делегациясининг ҳар бир аъзоси билан суҳбатлашиб, давлатимиз раҳбари тадбиркорларни мамлакатимизга келиш ва Ўзбекистон инвестиция киритиш учун энг қулай жой эканига ишонч ҳосил қилишни таклиф қилди.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг масъул раҳбарларига тадбирда билдирилган барча ташаббусларни ўз ичига олган ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари, аниқ муддатлари ва ижрочилари кўрсатилган Амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.
-
Ўзбекистон делегацияси Парижда илиқ кутиб олинди.
587Ўзбекистон делегацияси Парижда илиқ кутиб олинди. Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташрифнинг биринчи кунида Франция тараққиёт агентлиги раҳбари ва ушбу мамлакат ишбилармонлари билан учрашувлар ўтказди.
-
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини умумхалқ сайловидаги ғалабаси билан табриклади
55321 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Республикаси Президенти умумхалқ сайлови муваффақиятли ўтгани ва унда ишончли ғалаба қозонгани билан самимий муборакбод этди.
Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
-
Переговоры в Брюсселе подтвердили растущий интерес европейских текстильщиков к Узбекистану
626БРЮССЕЛЬ, 20 ноября. /ИА “Дунё”/. Дипломаты Посольства Узбекистана в странах Бенилюкс провели встречу с Нелли Ле Девик, менеджером по делам ЕС Европейской ассоциации текстильных услуг (ETSA), сообщает корреспондент ИА «Дунё».
В ходе состоявшейся беседы стороны обменялись мнениями касательно современного развития текстильной отрасли, в частности в Узбекистане, тенденций использования текстильной продукции и их утилизации с учетом экологических требований. Кроме того, отдельное внимание было уделено формам аренды или лизинга специальной продукции текстильных предприятий, таких как спецодежда и униформа, видах аутсорсинга в данной сфере.
По итогам достигнута договорённость о дальнейшем поддержании контактов, обмене информацией, проработке вопроса поездки делегации руководства ассоциации и ее членов в Узбекистан, проведения ВКС с руководством Ассоциации «Узтекстильпром» с привлечением заинтересованных компаний.
«Европейская ассоциация текстильных услуг» (ETSA) - является ведущей европейской ассоциацией компаний по аренде текстиля и национальных ассоциаций текстильных услуг в Европе. Миссия ETSA заключается в продвижении индустрии текстильных услуг и интересов компаний-членов в сотрудничестве с национальными ассоциациями текстильных услуг со всей Европы. Текстильные услуги включают подбор ткани, производство одежды, управление запасами, логистику и доставку, уход и обслуживание. Прокатный текстиль представляет рабочую и защитную одежду, корпоративную деловую одежду, больничный и хирургический текстиль, текстиль для гостиниц, ресторанов, полотенца для сушки рук и другое. Аренда текстиля - это альтернатива собственному текстилю или использованию одноразовых материалов.
-
Олий даражадаги Ўзбекистон-Франция саммити арафасида Парижда қўшма бизнес-форум ўтказилди
562ТОШКЕНТ, 19 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи арафасида 18 ноябрь куни Париж шаҳрида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг асосий омили сифатида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган ўзбек-француз бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, Франция савдо бўйича делегат вазири Оливер Бешт, Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси, «Орано» компанияси бошқаруви раиси Клод Имовен, тегишли вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакатнинг етакчи компаниялари, холдинглари ва ҳаракатларининг 150 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Тадбирни очар экан, Клод Имовен Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш, минтақавий ва халқаро савдо-иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш ва кенгайтириш, мамлакатни глобал савдо тизимларига интеграциялаш, саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчиллиги, самарадорлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъкидлади. Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг ижобий динамикасини ва иқтисодий шерикликнинг ҳар икки мамлакат учун устувор йўналишларда изчил кенгайишини таъкидлаб, франсуз бизнеси вакилларини ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга чақирди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ўз қутлов сўзида форум иштирокчиларининг эътиборини Ўзбекистонга сармоя киритиш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган бир қатор муҳим жиҳатларга қаратди. Хусусан, солиқлар ва ҚҚС ставкалари кескин камайтирилгани, инвесторларнинг ҳуқуқларини қонунчилик даражасида ҳимоя қилинаётгани, 200 дан ортиқ лицензия ва рухсатномаларнинг бекор қилингани ва натижада 2021 йилда мамлакат иқтисодиёти 7 фоизга ўсгани, экспорт ҳажми 1,5 баравар ошгани ва инфляция даражаси 18 фоиздан 11 фоизгача пасайгани қайд этилди.
Иқтисодиётга хорижий инвестицияларнинг ўн баравар ўсиши, 72 миллион аҳолиси бўлган Марказий Осиё ва 300 миллион аҳолиси бўлган МДҲ мамлакатлари бозорларига кириш имконияти мавжудлиги таъкидланди. ГСП+ Европа Иттифоқининг бенефициар мақоми Ўзбекистонга 6000 дан ортиқ турдаги товарларни Европа Иттифоқи бозорларига имтиёзли шартларда экспорт қилишга имкон беради ва ҳукумат экспорт қилувчиларнинг транспорт харажатларининг 70 фоизини қоплашга тайёр. Шунингдек, мамлакатда малакали, иқтидорли ва билимли ёшлар борлиги, қазиб олиш учун имтиёзли шарт-шароитларга эга бўлган кўплаб табиий ресурслар мавжудлиги, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва туризм каби соҳаларда 22 та МИЗ ташкил этилиши қайд этилди.
Ўзбекистон ҳукуматининг истиқболли қўшма лойиҳаларнинг 50 фоизини молиялаштириши, давлат корхоналарини чуқур хусусийлаштиришга тайёрлиги, шунингдек, энг муҳим транспорт йўллари кесишмасида Ўзбекистоннинг ноёб географик жойлашуви фонида Ғарб ва Шарқ, Шимол ва Жануб ўртасида қулай транспорт йўлакларини яратадиган Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон ва Мозори-Шариф – Кобул - Пешавор темир йўлларини қуриши истиқболлари форум иштирокчиларининг катта қизиқишига сабаб бўлди.
Қўшма лойиҳаларни амалга оширишда, жумладан, яшил энергетика, автомобилсозлик ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, фармацевтика саноати ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби устувор тармоқларда франсуз тадбиркорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.
Бизнес-форум давомида Ўзбекистон ва Франция вазирликлари, идоралари, етакчи компаниялари, холдинглари ва ҳаракатлари раҳбарлари ўртасида «G2B» «В2В» учрашувлари ташкил этилиб, унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузишнинг молиявий-техник жиҳатларини батафсил ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди.
-
“Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза” мавзуидаги биринчи халқаро конференция иштирокчиларига
583Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!
Ҳурматли конференция иштирокчилари!
Хонимлар ва жаноблар!
“Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза” мавзуидаги биринчи конференциянинг барча иштирокчиларини чин қалбимдан қутлайман.
Тадбирда бевосита иштирок этаётган Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель жанобларига, Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ташкилотлар, хусусан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки раҳбарларига ўзимнинг алоҳида ташаккуримни изҳор этишдан мамнунман.
Яқинда илк бор бўлиб ўтган Марказий Осиё – Европа Иттифоқи давлат раҳбарлари саммити ҳамда бугунги халқаро анжуман томонларнинг стратегик ҳамкорликка бўлган қатъий интилишини яққол намоён этмоқда. Биз алоқаларимизга катта куч ва шиддат бағишлайдиган бу каби мулоқот ва учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш зарур, деб ҳисоблаймиз.
Ҳурматли тадбир қатнашчилари!
Бугунги кунда дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий жараёнлар ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган турли зиддиятлар, глобал сиёсий ва иқтисодий беқарорлик, турли замонавий таҳдидлар минтақалар ва давлатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ўзаро манфаатли шерикликни янада кенгайтиришни тақозо қилмоқда.
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси қабул қилинган бўлса-да, афсуски, оғир синов даври бўлган пандемия туфайли аввал белгилаб олган кўпгина режаларимиз, европалик ҳамкорларимиз билан кун тартибидаги энг муҳим вазифаларни тўлиқ амалга оширдик, деб айта олмаймиз.
Шу сабабли Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган мазкур анжуман Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида мулоқотларни фаоллаштириш, ҳамкорлигимизни амалий дастур ва лойиҳалар билан бойитиш, минтақалараро очиқ ва самарали алоқалар тизимини шакллантириш, кўп қиррали шерикликни янада чуқурлаштиришга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир.
Биз жадал ривожланиб бораётган икки муҳим минтақанинг ўзаро алоқаларини кучайтириш, “Глобал дарвоза” ташаббусини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида устувор йўналишлар – рақамли трансформация, транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик ва “яшил ўсиш” лойиҳаларига алоҳида эътибор бериш лозим, деб ҳисоблаймиз.
Авваламбор, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг рақамли трансформация борасидаги улкан салоҳиятидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва инклюзив ривожланиш йўлида унумли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Биз Европа Иттифоқининг минтақамизни боғлайдиган кенг оптик толали йўлаклар барпо этиш, бошқарув ва ижтимоий соҳа, саноат, соғлиқни сақлаш, таълим, молия ва қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этишга қаратилган режа ва дастурларини қўллаб-қувватлаймиз.
Бундан ташқари, жаҳон бозорларига чиқиш, глобал интеграция ва ҳамкорлик жараёнларида фаол иштирок этиш учун транспорт йўналишларини диверсификация қилиш минтақамизнинг барча мамлакатлари учун бирдек долзарб вазифа ҳисобланади.
Бу борада Европа Иттифоқининг қатор ташаббуслари минтақаларимиз ўртасида энг мақбул ва самарали транзит ва логистика инфратузилмаларини яратишга хизмат қилишига аминмиз.
Транскаспий мультимодал маршрутини ривожлантириш орқали Европа қитъасининг Осиё билан савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришга, Марказий Осиё мамлакатларини эса ташқи бозорларга энг қулай транспорт йўлаклари воситасида чиқишига катта ҳисса қўшади.
Шунингдек, Европа Иттифоқи “яшил ривожланиш” бўйича бизнинг асосий ҳамкоримиз ҳисобланади.
Минтақамизда энергияни самарали сарфлайдиган ва ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни ривожлантириш, қайта тикланадиган энергия манбалари имкониятларини тўлиқ ишга солишда биз албатта, вакиллари бу ерда тўпланган барча Европа давлатларининг энг илғор ва замонавий тажрибасига таянамиз.
Ҳеч шубҳасиз, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, инклюзив “яшил ўсиш”га ўтиш, сувдан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш бундан кейин ҳам кўп томонлама ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишлари бўлиб қолади.
Шу маънода, атроф-муҳит ва сув ресурслари бўйича келгуси йили Рим шаҳрида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” халқаро конференцияси ушбу йўналишда аниқ амалий натижаларга эришишга имкон яратишига ишонамиз.
Ҳурматли тадбир қатнашчилари!
Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётган биргаликдаги қатъий саъй-ҳаркатларимиз албатта ўз ижобий натижасини беради.
“Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги мазкур платформа мунтазам тус олиб, унинг сессияларида ҳамкорлигимизнинг долзарб мавзулари бўйича самарали муҳокамалар ўтказилади, минтақавий алоқаларимизга дахлдор умумий ёндашувлар ва кўп томонлама дастурий ҳужжатлар ишлаб чиқилади, деган умиддаман.
Ушбу барча долзарб масалалар, эришиладиган келишув ва аниқ лойиҳалар бугун қабул қилинаётган Самарқанд декларациясида ҳамда тасдиқланадиган кенг қамровли “йўл харитаси”да ўзининг батафсил ифодасини топади, деб ишонаман.
Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларга – конференциянинг барча иштирокчиларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилаб қоламан.
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
-
Ўзбекистон Президенти Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди
570ТОШКЕНТ, 18 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа комиссияси Вице-президенти Жозеп Боррелни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизматининг маълумотига кўра, пандемиядан кейинги даврда жадал иқтисодий тикланиш ва минтақалараро ўзаро боғлиқликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” форматидаги вазирлар учрашуви ҳамда “Барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза” мавзуидаги ўзаро боғлиқлик бўйича халқаро конференциясининг сермаҳсул якунлари юксак баҳоланди. Давлатимиз раҳбари Европа дипломатияси раҳбарига ушбу муҳим тадбирларни қўллаб-қувватлагани ва уларда шахсан иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди.
Жозеп Боррель, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатини олқишлади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари бу борада катта муваффақиятларга эришганини таъкидлади. Евроиттифоқ бундан буён ҳам минтақа давлатлари билан сиёсат, савдо, инвестиция, рақамлаштириш, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳи, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.
Минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинар экан, Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликка, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожига алоҳида эътибор қаратилди.
Самарқанддаги конференция якунлари бўйича қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тез фурсатда имзолашга келишиб олинди.
-
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди
564ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Алоқаларни янада жадаллаштириш ва амалий мазмун билан бойитиш муҳимлиги эътироф этилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, ҳар томонлама хусусият касб этаётгани таъкидланди. Европа кенгаши Президенти Шарл Мишелнинг мамлакатимизга расмий ташрифи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» саммитидаги иштироки конструктив ва ўзаро манфаатли мулоқотнинг янги ўсиш нуқталарини белгилаб олишга имкон берди.
Томонларнинг сиёсат, савдо ва инвестициялар, молиявий ва техник ёрдам, юқори технологиялар, фан ва таълим, экология, туризм, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қабул қилишга тайёрлиги тасдиқланди.
Жозеп Борелнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи республикада олиб борилаётган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлайди ва Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясини изчил амалга оширишда ёрдам беришга тайёр. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг замонавий ташқи сиёсатига юксак баҳо берилди. Мазкур сиёсат натижаси ўлароқ, сўнгги йилларда Марказий Осиёда ўзаро англашув ва ишончга асосланган янги сиёсий муҳит яратилгани эътироф этилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очадиган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг дастлабки босқичда имзоланганини олқишладилар. Ушбу ҳужжатни имзолаш учун ички тартиботларни тезда якунлаш зарурлиги таъкидланди.
Режалаштирилган тадбирлар жадвали, жумладан, Ўзбекистон-Европа Иттифоқи Ҳамкорлик кенгаши ва «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» Туризм анжумани юзасидан фикр алмашилди.
Яшил кун тартибини биргаликда илгари суриш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, табиий ресурслардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш орқали экология соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Афғонистондаги ҳозирги вазият кўриб чиқилди. Жозеп Боррель ушбу мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш учун Афғонистоннинг яккаланиши олдини олиш зарурлиги тўғрисида Ўзбекистон томонининг фикрини қўллаб-қувватлади.
«Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» Вазирлар учрашуви ҳамда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» ўзаро боғлиқлик: Барқарор ривожланиш учун глобал дарвозалар» мавзусидаги халқаро конференция минтақалараро муштаракликни янада ривожлантиришга ёрдам беришига ишонч билдирилди.
-
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати томонидан “Глобал форумда Жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичига таклифлар муҳокама қилинади” (“Развитие Всемирной программы образования в области прав человека обсудят на Самаркандском глобальном форуме” ҳамда “The development of the World Program for Human Rights Education will be discussed at the Samarkand Global Forum”) сарлавҳали мақоласи ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилмоқда
591СРазвитие Всемирной программы образования в области прав человека обсудят на Самаркандском глобальном форуме
Идеи, которые могут лечь в основу 5 этапа Всемирной программы образования в области прав человека обсудят участники Глобального форума «Образование в области прав человека», который пройдет в Самарканде 5-6 декабря 2022 года.
Как известно, старт Всемирной программе образования в области прав человека был дан 10 декабря 2004 г. на Генеральной Ассамблее ООН. Координация реализации Всемирной образовательной программы на глобальном уровне поручена Управлению Верховного комиссара ООН по правам человека.
Всемирная программа образования в области прав человека — это непрерывная инициатива. Чтобы помочь этому процессу охватить все сферы жизни, крайне важно, чтобы страны внедряли образование в области прав человека в начальных и средних школах, высших учебных заведениях, среди учителей и активистов, на государственной службе, в правоохранительных органах и в армии, а также в средствах массовой информации.
Всемирная программа является полезным инструментом, помогающим усилить реализацию Декларации ООН об образовании в области прав человека на национальном уровне.
Реализация Программы охватывает несколько этапов, которые осуществляются на глобальном и национальном уровнях.
•Первый этап (2005-2009 годы) охватил интеграцию образования в области прав человека в систему начальных и средних школ;
• Второй этап (2010-2014 гг.) был посвящен интеграции образования в области прав человека в систему высшего образования и подготовке преподавателей и работников сферы образования, институтов гражданского общества и государственных органов, сотрудников правоохранительных органов, военнослужащих в этой области;
• На третьем этапе (2015-2019 гг.) особое внимание уделялось подготовке представителей СМИ и лидеров мнений в области прав человека, признавая важную роль свободных, независимых и беспристрастных СМИ в содействии правосудию, предотвращении дискриминации, обеспечении уважения и свободы;
• На четвертом этапе (2020-2024 гг.) основное внимание уделяется воспитанию молодежи в духе равенства, прав человека и недискриминации, а также обеспечению образования, позволяющего создать инклюзивное, мирное и миролюбивое общество.
В Резолюции Совета ООН по правам человека от 6 октября 2022 г. отмечены позитивные инициативы различных сторон в ходе реализации Четвертого этапа, даны рекомендации активизировать реализацию этапов Всемирной образовательной программы по всем направлениям.
В данной Резолюции поставлен вопрос о формировании предложений по следующему пятому этапу Всемирной образовательной программы в области прав человека. Управлению Верховного комиссара ООН по правам человека рекомендовано запросить мнения всех структур ООН, государств, институтов гражданского общества и заинтересованных сторон по этой теме.
Такая задача поставлена в качестве одной из основных и перед участниками Глобального форума «Образование в области прав человека» в Узбекистане. Это отражает актуальность Самаркандского форума, где будут рассматриваться вопросы мировой значимости, важные для всего человечества, дальнейшего общемирового развития образования в области прав человека.
Пресс-служба Национального центра
Республики Узбекистан по правам человека
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ЮНЕСКО Бош директори ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилдилар
60615 ноябрь куни Тошкентда ўтаётган Кичик ёшдаги болаларга тарбия ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон билан БМТ тизимидаги ушбу нуфузли институт ўртасидаги конструктив ва самарали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Сермаҳсул шерикликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилди. Мамлакат дастури ва қабул қилинган “йўл харитаси”га мувофиқ қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимиз илк бор Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш халқаро қўмитасининг аъзоси этиб сайланди. Бахшичилик санъати ва лазги рақси номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди.
Ўзбекистонда тарихий мерос объектларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси фаолияти ва Минтақавий гуманитар ҳамкорлик бўйича “Хива жараёни” йўлга қўйилди.
ЮНЕСКО, шунингдек, мамлакатимизнинг қишлоқ жойларида профессионал таълим тизимини ривожлантиришга техник кўмак кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Учрашувда Одри Азуле Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш, болаларга тарбия ва таълим бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади ҳамда улар, халқаро миқёсда солиштирилганда, энг самарали бўлаётганини таъкидлади.
Бош директор мактабгача таълимни ривожлантириш масалаларига бағишланган Тошкент халқаро конференцияси муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Янги Мамлакат дастурини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг минтақавий марказини очишга, шунингдек, самарали ҳамкорлик доирасида қўшма ташаббус ва илғор лойиҳаларни илгари суриш бўйича янгиланган “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.