-
Ҳурматли Ватандошлар, “Ватандошлар” жамоат фонди маълумотига кўра жорий йилнинг 10 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да жамоат фондининг телеграм тармоғидаги “https://t.me/vatandoshlar_fond” каналида Тошкент шаҳридаги ““Имом Термизий” масжиди имом-хатиби Яҳё Абдураҳмонов билан “Тежамкорлик фаровон турмуш гаровидир” мавзусида онлайн суҳбат ўтказиш режалаштирилган. Онлайн суҳбатга таклиф этамиз.
1603Азиз ватандошлар!
Узбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси, Европа Иттифоки ва НАТО кошидаги ваколатхонаси жамоаси номидан барчангизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги билан чин дилдан муборакбод этамиз!
Юртимиз фаровонлиги ва тарраққиёти йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларингизда омад ва зафарлар ёр бўлсин!
Ҳаётингизда доимий барқарорлик, ривожланиш ва янги ютуқларнинг амалга ошишини, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик ҳамда озод ва гўзал юртимиз равнақи йўлида қилаётган хайрли ишларингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Камоли эҳтиром ила,
Г.Фозилов
Узбекистон Республикасининг Бельгия Кироллигидаги элчиси
-
Ўзбекистон ва БАА етакчилари кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар
2023-12-04 2760Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига ташрифи давомида 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди.
-
Ўзбекистон сайёрамизни асраб-авайлаш, келажак авлодларга талафотларсиз етказиш тарафдори
2023-11-30 2403Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради ва Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференцияси (COP-28) доирасидаги Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади.