-
Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
764Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
13.09.2023
Президент Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни электрон ҳукуматни ривожлантириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Мамлакатимизда давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий хизматлар жадал рақамлаштирилмоқда. Яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида бу борадаги истиқболлар белгиланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукумат рейтингида ТОП-30 таликка кириш вазифаси қўйилди.
Маълумки, бу рейтинг (e-Government Development Index) мамлакатларда соҳа ривожини кўрсатувчи халқаро индексдир. Унинг аҳамиятли жиҳати, аҳоли ва давлат ўртасида электрон мулоқотни кенгайтириш, хизматларни қулайлаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. Сўнгги йилларда унда Ўзбекистоннинг ўрни изчил кўтарилиб, ўтган йили 69-поғонада қайд этилган.
Рейтингда юқори 30 та мамлакат қаторига кириш учун хорижлик экспертлар иштирокида, халқаро методология асосида 6 та йўналиш бўйича 53 та тадбирдан иборат “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Унда онлайн хизматлар бўйича 112 та кўрсаткични яхшилаш, 2024 йилда 700 та рақамли хизматни ишга тушириш ва барчасини my.gov.uz га жамлаш, аҳоли масканлари ва автомагистрал йўлларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш назарда тутилмоқда.
Бу жараёнларни илмий-ҳуқуқий таъминлаш, ҳамкорлар билан ишлаб, камчиликларни бартараф этиб бориш мақсадида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича комиссияси ҳузурида Лойиҳа офиси ташкил этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, онлайн хизматларни ва юқори технологиялар соҳасида инсон капиталини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди. Рақамли технологиялар вазирига БМТ Департаментига (UNDESA) тақдимот қилиб, Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрнини яхшилашни асослаш топширилди.
-
Ўзбекистон Президенти Покистон делегациясини қабул қилди
749Ўзбекистон Президенти Покистон делегациясини қабул қилди
05.09.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида юқори даражали меҳмон давлатимиз раҳбарига Покистон Президенти Ориф Алвий ва Бош вазир вазифасини бажарувчи Анвар Какарнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Суҳбатда илгари қабул қилинган “йўл харитаси”га мувофиқ ўзаро савдонинг юқори ўсиш суръатини давом эттириш, инфратузилмавий лойиҳаларни тезлаштириш ҳамда икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперация алоқаларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақавий хавфсизликни таъминлаш юзасидан, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикр алмашилди.
“Термиз – Мозори-Шариф - Пешовар” темир йўлини барпо этиш лойиҳасини илгари суриш мақсадида амалий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 21-23 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида иккинчи “Халқаро ҳунармандчилик фестивали” ва унга уйғун ҳолда Риштон туманида “Халқаро кулолчилик форуми” ўтказилади.
1298Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 21-23 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида иккинчи “Халқаро ҳунармандчилик фестивали” ва унга уйғун ҳолда Риштон туманида “Халқаро кулолчилик форуми” ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан фестиваль ҳақида реклама ролиги тайёрланди, ҳаволалар бириктилмокда:
https://drive.google.com/file/d/1Z2wLLJDTdISLkmpyLK2k2Ze_CnYI7ItH/view?usp=sharing
https://drive.google.com/file/d/1xHtdEoDedIox9xamrpk6Fq5NIJBABjCp/view?usp=sharing
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 21-23 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида иккинчи “Халқаро ҳунармандчилик фестивали” ва унга уйғун ҳолда Риштон туманида “Халқаро кулолчилик форуми” ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан фестиваль ҳақида реклама ролиги тайёрланди, ҳаволалар бириктилмокда:
https://drive.google.com/file/d/1Z2wLLJDTdISLkmpyLK2k2Ze_CnYI7ItH/view?usp=sharing
https://drive.google.com/file/d/1xHtdEoDedIox9xamrpk6Fq5NIJBABjCp/view?usp=sharing