-
АМСТЕРДАМДА ЯНА БИР ТАДБИР: “АФСОНАЛАР ЮРТИГА САЁҲАТ”
2023-02-06 862Қадрли санъат ихлосмандлари, азиз ватандошлар!
Ушбу ой Ўзбек халқининг икки улуғ шоири, мутафаккир ва давлат арбоблари – ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган санадир. Шу муносабат билан Нидерландияда бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. 19 февраль кунига мўлжалланган санъат кечаси ҳам айни шу тадбирлар силсиласидандир.
-
Энергия таъминотида назоратни кучайтириш чоралари белгиланди
2023-02-06 1780Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 6 февраль куни энергия таъминоти соҳасида назорат тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда энергия етказиб бериш ва ҳисоб-китоб тизимидаги муаммолар танқидий таҳлил қилинди. Январь ойидаги совуқ бу борада бошқарув ва назорат сусайиб кетганини яққол кўрсатди. Мутасадди ташкилотлар автоматик ҳисоблаш тизими электр энергиясида 92 фоиз, табиий газ бўйича 98 фоиз ўрнатилган, деб ҳисобот берган. Лекин ҳалигача дебитор қарздорлик юқорилигича қолмоқда.
-
Ўзбекистон Президенти Хитой билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
2023-02-06 2105Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.
-
Жаҳонга сочилган нодир дурдоналар
2023-02-04 838Алишер Навоийнинг хорижда сақланаётган қўлёзмаларини аниқлаш ва ўрганиш борасидаги ишлар қандай самара бермоқда?
Жаҳон халқларининг маънавий-маданий йўналишда ҳамжиҳатликка интилиши, бир-бирининг адабиёти ва санъатини ўрганишга қизиқиши табиий жараёнга айланган. Айниқса, буюк мутафаккир Алишер Навоий меросини бутун дунё илм-маърифат аҳли катта қизиқиш билан ўрганади