-
Шавкат Мирзиёев: Қирғизистон бизнинг муҳим стратегик ҳамкоримиз, энг яқин қўшнимиз ва вақт билан синалган дўстимиздир
2023-01-27 691Бишкекдаги “Ала-Арча” давлат қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров тор доирада учрашув ўтказдилар.
-
Ўзбекистон етакчисини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
2023-01-27 70427 январь куни Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расман кутиб олиш маросими бўлди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади
672Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг таклифига биноан 16-18 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб ва мамлакат Бош вазири Ли Сянь Лун билан олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Кун тартибидан кўп қиррали Ўзбекистон-Сингапур муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация ва транспорт-коммуникация соҳаларида, шунингдек, давлат бошқаруви ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу йўналишларга доир икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами музокаралар якунида имзолаш учун тайёрланмоқда.
Бундан ташқари, Президентимиз Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Ташриф арафасида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес форуми бўлиб ўтади.
-
Ватан ҳимоячиларига давлат мукофотлари топширилди
673Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 январдаги фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир гуруҳ ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.
13 январь куни Президент Администрациясида ушбу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев барча ҳарбий хизматчиларни ва соҳа фахрийларини мазкур шонли сана билан табриклади.
– Мамлакатнинг ҳарбий салоҳияти замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан бирга ботир аскар ва офицерлар билан, уларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлиги билан белгиланади. Шу маънода, миллий армиямизнинг чинакам қудрати бу аввало сизлар – ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек муқаддас ишга бағишлаган жонкуяр ва фидойи инсонлардир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мамлакатимизда ихчам ва тезкор, катта ҳарбий салоҳиятга эга замонавий армия барпо этилди. Ўзбекистон Қуролли Кучларининг янги, муносиб авлоди шаклланди. Президентимиз ғояси асосида халқ билан армия бир тану бир жон бўлди. Ҳарбийлик обрў-эътиборли касбга, ёшлар орзу қиладиган соҳага айланди.
Давлатимиз раҳбари бугунги қудратли армияни барпо этишда минг-минглаб фидойи инсонларнинг улкан хизматлари борлигини таъкидлади.
– Барча ислоҳотларимиз замирида “инсонни қадрлаш” деган олижаноб мақсад мужассам, – деди Президент. – Бу, энг аввало, ҳар бир фуқаронинг оиласини, маҳалласи тинчлигини, юрт осойишталигини таъминлаш дегани. Инсонни қадрлаш учун биринчи навбатда осмонимиз мусаффо, сарҳадларимиз дахлсиз, чегараларимиз мустаҳкам бўлиши керак. Бугун сизлар мана шундай вазифани шараф билан адо этмоқдасиз.
Маросимда давлатимиз раҳбари ҳарбий унвон тўғрисидаги гувоҳномаларни, орден ва медалларни тантанали равишда топширди. Ватан ҳимоячиларига мустаҳкам соғлик, азму шижоат, масъулиятли хизматида муваффақиятлар тилади.
Бу йилги тантанали тадбир яна жиҳати билан эсда қоларли бўлди. Маълумки, Амир Темур бобомиз биронта жангда енгилмаган, Соҳибқироннинг байроғи ҳамиша баланд ҳилпираб турган. У бугунги авлодлар учун қатъият, ҳарбий маҳорат, ғурур ва ифтихор тимсолидир.
Шу боис Президентимиз ташаббуси билан армия тизимида “Амир Темур жанговар байроғи” мукофоти таъсис этилди. Бу борада ўтказилган танловда Марказий ҳарбий округ ғолиб бўлди.
Маросимда ушбу округ қўмондонига илк бор “Амир Темур жанговар байроғи” тантанали равишда топширилди.
– Бу округ ўтган қисқа даврда ҳарбий хизматчиларни жисмоний ва маънавий тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий қисмларда ўқув-моддий базани мустаҳкамлаш бўйича муҳим натижаларга эришди. Бу ижобий тажрибани чуқур ўрганиб, уни барча қўшинларга татбиқ этиш зарур, деб ҳисоблайман. Шу билан бирга, барча ҳарбий округларимизга Амир Темур бобомизнинг музаффар байроғига сазовор бўлиш бахтини тилайман, – деди Олий Бош Қўмондон.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар юксак ишонч ва эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.