-
Shavkat Mirziyoyev turk qardoshlarimizga yana bir bor hamdardlik bildirdi
2023-02-09 1777Prezident Shavkat Mirziyoyev 9-fevral kuni Turkiya Respublikasining O‘zbekistondagi elchixonasiga bordi.
Ma’lumki, 6 fevral kuni Turkiyaning janubi-sharqiy ellarida yuz bergan kuchli zilzilalar vayronkorligi bilan butun dunyoni larzaga soldi. O‘zbek xalqi ham ofat oqibatlarini qalbiga yaqin olib, chuqur qayg‘u va hamdardlik hissini tuydi.
-
Андижон вилояти: янгиланишлар ҳар бир хонадонга кириб бормоқда
2023-02-08 630Президентимизнинг ҳудудлар иқтисодиёти, одамлар ҳаёт тарзи билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига амалга оширган навбатдаги ташрифи доирасида аҳоли вакиллари, тадбиркор ва ишчи-хизматчилар билан ўтказган самимий мулоқотлари андижонликларни янги мақсад ва марралар, ташаббуслар сари руҳлантирди, кайфиятини кўтарди.
Бу бежиз эмас. Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кўҳна Андижонда юрт тараққиёти, эл фаровонлиги ва ободлиги йўлида айтишга арзигулик ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган йил вилоятдаги 473 маҳаллада умумий қиймати 581 миллиард сўмлик 526 лойиҳа амалга оширилди.
-
АМСТЕРДАМДА ЯНА БИР ТАДБИР: “АФСОНАЛАР ЮРТИГА САЁҲАТ”
2023-02-06 649Қадрли санъат ихлосмандлари, азиз ватандошлар!
Ушбу ой Ўзбек халқининг икки улуғ шоири, мутафаккир ва давлат арбоблари – ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган санадир. Шу муносабат билан Нидерландияда бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. 19 февраль кунига мўлжалланган санъат кечаси ҳам айни шу тадбирлар силсиласидандир.
-
Энергия таъминотида назоратни кучайтириш чоралари белгиланди
2023-02-06 1515Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 6 февраль куни энергия таъминоти соҳасида назорат тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда энергия етказиб бериш ва ҳисоб-китоб тизимидаги муаммолар танқидий таҳлил қилинди. Январь ойидаги совуқ бу борада бошқарув ва назорат сусайиб кетганини яққол кўрсатди. Мутасадди ташкилотлар автоматик ҳисоблаш тизими электр энергиясида 92 фоиз, табиий газ бўйича 98 фоиз ўрнатилган, деб ҳисобот берган. Лекин ҳалигача дебитор қарздорлик юқорилигича қолмоқда.
-
Ўзбекистон Президенти Хитой билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
2023-02-06 1810Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.