-
Президент Самарқандга жўнаб кетди
486Президент Самарқандга жўнаб кетди
17.05.2023
Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари йиғилишда нутқ сўзлаши, тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
-
Ўзбекистон Президенти Тожикистон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
396Ўзбекистон Президенти Тожикистон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
12.05.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида Бош вазир Қоҳир Расулзода давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажми ортмоқда, муваффақиятли кооперация лойиҳалари кўпаймоқда. Яқин ҳудудлараро алоқалар йўлга қўйилган, маданий-гуманитар алмашинувлар фаол амалга оширилмоқда.
Товар айирбошлашни ошириш бўйича самарали чоралар кўриш, энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт, кончилик, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция компанияси маблағларини жалб қилган ҳолда истиқболли лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу маънода, бугун Тошкент шаҳрида икки мамлакат бош вазирлари раислигида ўтказилган қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши қарорларини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
-
Ўзбекистон Президенти ва Россия Президенти икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
410Ўзбекистон Президенти ва Россия Президенти икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
08.05.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида 8 май куни Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Устувор йўналишлардаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, фахрийларимиз, дўст халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Россия Президенти давлатимиз раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан ҳам табриклади.
Учрашувда икки мамлакат етакчи корхона ва компанияларининг жорий ва истиқболли кооперация лойиҳаларини, шу жумладан Ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида қўллаб-қувватлаш муҳим экани таъкидланди.
Ўтган ойда Тошкент шаҳрида ўтган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмасининг самарали натижалари юқори баҳоланди.
Ўзаро товар айирбошлаш суръатини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган чораларни кўриш зарурлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари даражасидаги фаол мулоқотлар қўллаб-қувватланди.
Бундан ташқари, томонлар жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришдан, жумладан, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим, маданият ва санъат соҳаларида тадбирлар ўтказишдан манфаатдор эканини билдирди.
Бўлажак халқаро тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
-
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин! Тинчлик ва озодлик йўлида ўз азиз жонларини фидо этган қаҳрамонлар хотираси ҳамиша барҳаёт бўлси
4139 май - Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!
Тинчлик ва озодлик йўлида ўз азиз жонларини фидо этган қаҳрамонлар хотираси ҳамиша барҳаёт бўлсин!
Ватанимиз тинч,осмонимиз мусаффо бўлсин!