-
Бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас
483Бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас
Мамлакатимизнинг халқаро майдонда юритаётган изчил, очиқ ва прагматик ташқи сиёсий фаолияти самараларига бир назар
Маълумки, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида мамлакатимизнинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги ролини ошириш алоҳида мақсад сифатида белгиланган. Ушбу дастуриламал ҳужжатга таянган ҳолда Ўзбекистон ўз миллий манфаатларига асослангани ҳолда очиқ, ўзаро манфаатли ва прагматик ташқи сиёсатни изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этмоқда.
Ўзбекистон ўзининг ҳамкор мамлакатлари билан ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли, доимий мулоқот олиб бораётгани, улар билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказаётгани бераётган салмоқли самаралар бутун дунё миқёсида ўз эътирофини топмоқда.
Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз ташқи сиёсат соҳасида хорижий давлатлар, биринчи навбатда, кўшни мамлакатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида салмоқли натижаларга эришди. Мамлакатимиз тарихда биринчи марта БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайланди. Ўзбекистон етакчиси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг олий минбаридан илгари сурган глобал ва минтақавий ташаббуслар дунё ҳамжамияти томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинаётгани ҳолда изчил қўллаб-қувватланмоқда.
Жаҳоннинг етакчи давлатлари билан кенг қамровли ҳамкорликни стратегик даражага олиб чиқиш ҳамда улар билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланмоқда. Бунга жуда кўплаб мисоллар қаторида мамлакатимиз раҳбарининг биргина жорий йил май ойидаги халқаро фаолиятига назар ташлашнинг ўзи кифоя қилади.
Ўтган ой бошида Шавкат Мирзиёевнинг Германияга буюрган икки кунлик ташрифи якунлари бўйича иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, фан ва инновация соҳаларида 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзолангани ёки 18 май куни давлатимиз етакчисининг ХХРга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат раҳбарлари томонидан Қўшма баёнот ҳамда 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастури қабул қилингани, ушбу ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришни кўзда тутадиган жами 41 та ҳужжат имзолангани юқоридаги фикрни тасдиқлайди.
Ёки давлатимиз раҳбарининг яқинда Италия ва Эронга буюрган расмий ташрифлари, худди шунингдек, Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб ҳамда Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг мамлакатимизга давлат ташрифлари якунлари ҳам бунга мисолдир. Бундай далилларни эса жуда кўплаб келтириш мумкин.
Янги Ўзбекистонга хос бўлган янги босқичидаги муҳим жиҳатлардан яна бири бу оқилона ички ва ташқи сиёсатнинг уйғунлигидир. Бутун дунёда эътироф этилганидек, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё давлатлари энг устувор йўналиш деб эълон қилиниши муҳим геосиёсий жараён сифатида катта аҳамият касб этди.
Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорлик бугунги кунда сифат жиҳатдан янада юқори босқичга кўтарилмоқда.
Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати шарофати билан юзага келган янги минтақавий сиёсат ички сиёсатнинг давоми сифатида бир томондан минтақа мамлакатлари ўртасидаги, иккинчи томондан, дунёнинг етакчи мамлакатлари билан ижобий муносабатларининг янги даражаси билан изоҳланадиган янги минтақавий воқеликнинг шаклланишига олиб келди.
Бугунги кунга келиб Ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларидан бирига айланди. Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари ҳамда ўнлаб юқори даражадаги халқаро анжуманларига мезбонлик қилди. Буларнинг барчаси, шубҳасиз, мамлакатимизнинг халқаро нуфузи тобора юксалаётганидан далолат беради. Ўзбекистоннинг шитоб билан ўсиб келаётган ахборот технологиялари, туризм, таълим, тиббиёт каби соҳаларда минтақавий хаб сифатида танилаётгани ҳам, шубҳасиз, очиқлик сиёсатининг муҳим самараларидан биридир.
Мамлакатимизнинг БМТ органлари ва институтлари, глобал ҳамда минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолияти кўламлари ҳам тобора кенгаймоқда. Республикамизнинг халқаро молиявий ташкилотлар, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи (ЕИ) институтлари билан савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик шакллари қўллаб-қувватланаётир. Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотлар дастурларига Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, ЕТТБ ва бошқа халқаро молиявий ташкилотлар катта эътибор билан муносабатда бўлмоқда.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги ҳақида тўхталганда мамлакатимизнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати шарофати ўлароқ, ЕИ билан барча даражалардаги мулоқотлар сезиларли даражада фаоллашиб бораётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Европа Иттифоқи билан товар айирбошлаш ҳажми “GSP+” тартиби туфайли жорий йил бошидан буён қарийб 70 фоизга ўсди. Европанинг етакчи компания ва банклари билан юқори технологик ишлаб чиқариш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича истиқболли лойиҳалар портфели 20 миллиард евродан зиёдни ташкил этмоқда.
Гуманитар соҳада Париждаги Лувр ва Берлиндаги Янги музей билан ҳамкорликда иккита ноёб лойиҳа амалга оширилди. Ушбу санъат марказларида илк бор минтақамизнинг бой маданий-тарихий мероси кенг намойиш этилди. Европалик шериклар Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш дастурларини ҳамда ортга қайтмас ислоҳотлар стратегиясини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашига шубҳа йўқ.
Дарҳақиқат, олти йил муқаддам бошланган қатъий ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг қиёфаси бутунлай ўзгарди. Янги Ўзбекистонда изчил давом этаётган оқилона очиқлик сиёсати мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, шу жумладан, давлатимизнинг халқаро миқёсдаги фаолиятида салмоқли натижаларни бераётир. Ўзбекистон ўзининг анъанавий ҳамкорлари билан муносабатларни янада ривожлантиришга, ташқи алоқалар жўғрофиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратаётгани ҳолда иқтисодий дипломатияни тобора кучайтирмоқда.
Бу фикрларнинг тасдиғи сифатида айрим мисолларни келтиришдан аввал мамлакатимизнинг эркин бозор механизмларини жорий этиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, самарали давлат бошқаруви тизимини жорий этиш борасидаги изчил ислоҳотлари ҳамда бизнес юритиш учун максимал қулайликлар яратишга қаратилган бошқа ижобий ўзгаришлар дунёда эътироф этилаётганини алоҳида таъкидлаш керак.
Очиқ ва прагматик ташқи сиёсат туфайли, яъни мамлакатимиздаги кенг қамровли ижобий ўзгаришлар ва халқаро майдондаги қатъий саъй-ҳаракатлари натижасида дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ва ишонч ортмоқда, Ватанимизнинг нуфузи ва обрў-эътибори тобора юксалмоқда, юртимиз халқаро индексларда тобора юқорилаб бормоқда.
Ўзбекистонда иқтисодиётни янада эркинлаштириш, бизнесга кенг йўл очиш, бу борада қонун устуворлиги ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш изчил давом этмоқда. Валюта тизими эркинлаштирилгани, ташқи бозорларга чиқиш бўйича тўсиқлар олиб ташлангани, 7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга божхона божлари бекор қилингани натижасида ташқи савдо айланмаси икки карра ошди.
Шу билан бирга, солиқ юки қарийб 2 баробар камайгани, солиқ маъмурчилиги соддалашгани, Ўзбекистонда минтақамиздаги энг жозибадор фискал тизим шакллангани халқаро ташкилотлар томонидан эътироф қозонмоқда.
Мамлакатимизда ҳаётга изчил тадбиқ этилаётган ислоҳотларга ишонч ортгани туфайли йиллик хорижий сармоялар ҳажми 2017 йилга нисбатан 3 баробар кўпайди. Янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллашмоқда.
Яна бир муҳим жиҳат: мамлакатимизда ислоҳотлар доирасида инвесторлар билан ишлашнинг яхлит тизими жорий қилинди. Сармоядорлар масалаларини тезкор ҳал этиш, уларнинг давлат раҳбари билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши иш бошлади. Ишбилармонлар ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилди. Чет эллик инвесторлар учун кўчмас мулк сотиб олиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш ва яшаш шартлари кескин соддалаштирилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 5,2 млрд. АҚШ долларига ёки 25,4 фоизга ошган. Мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 10,5 млрд. АҚШ доллари, импорт эса 15,3 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган. Эътибор беринг-а, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида жаҳоннинг 182 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Бунга ўхшаш мисолларни эса жуда кўплаб келтириш мумкин – биргина мақолада уларнинг барчасини қамраб олиш, афсуски, ғайри имкон.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил май ойида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилишидаги нутқида қайд этганидек, Ўзбекистон ўзи танлаган, узоқ муддатга мўлжалланган очиқлик ва барқарор тараққиёт йўлидан оғишмасдан, олдинга қараб янада дадил қадамларини ташлайверади. Давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида таъкидланганидек, “Бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас”.
Шуҳрат Умиров,
“Дунё” АА шарҳловчиси
Сегодняшний Узбекистан – это не вчерашний Узбекистан
Как известно, в Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022-2026 годы в качестве особой цели определено повышение роли нашей страны как равноправного субъекта в международных отношениях. На основе этого программного документа Узбекистан последовательно реализует открытую, взаимовыгодную и прагматичную внешнюю политику, исходя из своих национальных интересов.
Весомые результаты сбалансированного, постоянного диалога Узбекистана со странами-партнерами и международными организациями по региональным и глобальным вопросам, проведение с ними двусторонних и многосторонних встреч находят признание и поддержку во всем мире.
За истекший период наша страна добилась значительных результатов в области внешней политики в плане развития дружественных и взаимовыгодных отношений с зарубежными странами, прежде всего с соседними республиками. Впервые в истории Узбекистан был избран членом Совета ООН по правам человека. Глобальные и региональные инициативы, выдвигаемые лидером Узбекистана с высокой трибуны Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций, последовательно и с большим интересом поддерживаются мировым сообществом.
Подписываются соглашения с ведущими странами мира о выводе всестороннего сотрудничества на стратегический уровень и о расширении партнерства и сотрудничества. Ярким примером тому может служить активная международная деятельность лидера нашей страны в мае этого года.
Так, по итогам двухдневного визита Шавката Мирзиёева в Германию в начале прошлого месяца было подписано 16 межправительственных и межведомственных документов в сферах экономики, торговли, финансов, образования, науки и инноваций. В ходе состоявшегося 18 мая 2023 года государственного визита лидера нашей страны в КНР приняты Совместное заявление лидеров двух государств, Комплексная программа развития стратегического партнерства между Республикой Узбекистан и Китайской Народной Республикой на 2023-2027 годы. Всего по итогам визита подписан в общей сложности 41 документ, направленный на дальнейшее укрепление всестороннего стратегического партнерства между двумя странами и расширение практического сотрудничества.
Недавние официальные визиты главы нашего государства в Италию и Иран, а также итоги государственных визитов Президента Сингапура Халимы Якуб и Эмира Катара шейха Тамима бин Хамад Аль Тани в нашу страну также подтверждают активную динамику международного диалога, проводимого Узбекистаном. И таких примеров очень много.
Еще одним важным аспектом современного этапа, характерным для Нового Узбекистана, является сочетание рациональной внутренней и внешней политики. По признанию во всем мире, провозглашение стран Центральной Азии высшим приоритетом внешней политики нашей страны приобрело большое значение как важный геополитический процесс.
В Центральной Азии сегодня на более качественный уровень выходит тесное сотрудничество в сфере безопасности, торгово-экономической, водной, энергетической, транспортной и культурно-гуманитарной сферах.
Открытая региональная и внутренняя политика Узбекистана привела к формированию новой региональной реальности, характеризующейся новым уровнем позитивных отношений между странами региона, с одной стороны, и с ведущими стран мира, с другой.
Сегодня Узбекистан стал одним из центров мировой политики, приняв у себя саммиты Шанхайской организации сотрудничества и Организации тюркских государств, а также десятки международных конференций высокого уровня. Все это, несомненно, свидетельствует о том, что международный авторитет нашей страны растет. Тот факт, что Узбекистан признан региональным хабом в быстро развивающихся сферах информационных технологий, туризма, образования и медицины, несомненно, является одним из важных результатов политики открытости.
Расширяется и масштаб деятельности нашей страны в органах и учреждениях ООН, глобальных и региональных экономических, финансовых и гуманитарных организациях. Поддерживаются формы сотрудничества, направленные на развитие отношений нашей республики с международными финансовыми организациями, странами Европы и институтами Европейского Союза (ЕС) в торгово-экономической, водной, энергетической, транспортной и культурно-гуманитарной сферах. Международный валютный фонд, Всемирный банк, EБРР и другие международные финансовые организации уделяют большое внимание программам необратимых реформ в Новом Узбекистане.
Говоря о сотрудничестве Узбекистана с Евросоюзом, следует отметить, что благодаря открытой и прагматичной внешней политике нашей страны, значительно активизируются диалоги с ЕС на всех уровнях.
Благодаря системе преференций «ГСП+» объем торговли Узбекистана с Европейским Союзом с начала года увеличился почти на 70%. Портфель перспективных проектов высокотехнологичного производства и создания новых рабочих мест с ведущими европейскими компаниями и банками составляет более 20 миллиардов евро.
В гуманитарной сфере реализованы два уникальных проекта в сотрудничестве с Лувром в Париже и Новым музеем в Берлине. Впервые в этих центрах искусства было широко представлено богатое культурно-историческое наследие Узбеистана. Нет сомнений, что европейские партнеры и впредь будут поддерживать национальные программы развития Узбекистана и стратегию необратимых реформ.
Ведь в результате коренных преобразований, начатых шесть лет назад, полностью изменился имидж страны. Политика открытости, последовательно проводимая в Новом Узбекистане, дает весомые результаты во всех сферах жизни нашей страны, в том числе и в деятельности нашей страны на международном уровне. Узбекистан все больше укрепляет экономическую дипломатию, отдавая приоритет дальнейшему развитию отношений со своими традиционными партнерами и расширяя географию внешних связей.
Прежде чем привести несколько примеров в подтверждение этих мыслей, следует отметить последовательные реформы нашей страны в части внедрения механизмов свободного рынка, обеспечения здоровой конкуренции и неприкосновенности частной собственности, поддержки предпринимательства, внедрения эффективной системы государственного управления и другие позитивные изменения, направленные на создание максимального удобства для ведения бизнеса, признаются сегодня во всем мире.
Благодаря открытой и прагматичной внешней политике, и в результате широких позитивных преобразований в нашей стране и решительных усилий на международной арене, повышается интерес и доверие к Узбекистану в мировом сообществе, авторитет и престиж нашей страны. Страна поднимается все выше и выше в международных рейтингах и индексах.
В Узбекистане продолжается либерализация экономики, открытие широкого пути для бизнеса, укрепление законности и правовых гарантий. В результате либерализации валютной системы, устранения барьеров доступа на внешние рынки, отмены таможенных пошлин на более чем 7000 видов сырья и товаров внешнеторговый оборот увеличился вдвое.
При этом налоговая нагрузка снижена почти в 2 раза, упрощено налоговое администрирование и сформирована эффетивная в нашем регионе фискальная система, которая получает признание международных организаций.
Благодаря возросшему доверию к реформам, которые последовательно внедряются в жизнь в нашей стране, ежегодный объем иностранных инвестиций увеличился в 3 раза по сравнению с 2017 годом. В целях выхода на новые рынки ускоряется процесс вступления Узбекистана во Всемирную торговую организацию.
Еще один важный аспект: в нашей стране в рамках реформ внедрена комплексная система работы с инвесторами. Совет иностранных инвесторов при Президенте начал работу в целях оперативного решения вопросов инвесторов и установления прямой связи с главой государства. Усилена защита прав предпринимателей. Порядок для иностранных инвесторов покупки недвижимости, приезда и проживания в Узбекистане были значительно упрощены.
По данным Агентства статистики, внешнеторговый оборот Узбекистана в январе-мае 2023 года составил 25,8 миллиарда долларов США. Этот показатель возрос на 5,2 миллиарда по сравнению с аналогичным периодом 2022 года, или на 25,4%. В структуре внешнеторгового оборота нашей страны в указанный период экспорт составил 10,5 миллиарда долларов, а импорт - 15,3 миллиарда долларов. В январе-мае 2023 года Узбекистан имел торговые отношения со 182 странами мира.
Подобных примеров много. К сожалению, их невозможно охватить в рамках одной статьи.
Как отметил Президент Шавкат Мирзиёев в своем выступлении на состоявшемся в мае текущего года в Самарканде заседании Совета директоров Европейского банка реконструкции и развития, Узбекистан и впредь будет делать более смелые шаги вперед, не отклоняясь от пути открытости и устойчивого развития. «Сегодняшний Узбекистан — это не вчерашний Узбекистан», — подчеркнул глава нашего государства.
Шухрат Умиров,
обозреватель ИА “Дунё”
Bugünün Özbekistanı dünün Özbekistanı değil
Ülkemizin uluslararası arenadaki tutarlı, açık ve pragmatik dış politika faaliyetlerinin sonuçları
2022-2026 Yeni Özbekistan Kalkınma Stratejisinde ülkemizin uluslararası ilişkilerde eşit bir özne olarak rolünün arttırılmasının özel bir hedef olarak tanımlandığı bilinmektedir. Bu programatik belgeye dayanarak, Özbekistan sürekli olarak ulusal çıkarlarına dayalı açık, karşılıklı yarar sağlayan ve pragmatik bir dış politika uygulamaktadır.
Özbekistan’ın ortak ülkeler ve uluslararası kuruluşlarla bölgesel ve küresel konularda dengeli, kalıcı diyaloğunun, ikili ve çok taraflı toplantılarının önemli sonuçları dünya kapsamında tanınmaktadır.
Ülkemiz, son dönemlerde, başta komşu ülkeler olmak üzere, dış ülkelerle dostane ve karşılıklı yarara dayalı ilişkiler geliştirme konusunda dış politika alanında önemli sonuçlar elde etmiştir. Ülkemiz tarihte ilk kez BM İnsan Hakları Konseyi’ne üye olarak seçilmiştir. Özbekistan liderinin Birleşmiş Milletler Genel Kurulu’nun en üst platformundan ortaya koyduğu küresel ve bölgesel girişimler, dünya toplumu tarafından her zaman büyük ilgiyle destekleniyor.
Kapsamlı işbirliğini stratejik düzeye taşımak için dünyanın önde gelen ülkeleri ile genişletilmiş ortaklık ve işbirliği konusunda anlaşmalar imzalanıyor. Bunun pek çok örneği arasında ülkemiz liderinin bu yılın Mayıs ayındaki uluslararası faaliyetlerine bir göz atmak yeterlidir.
Geçen ayın başında Shavkat Mirziyoyev’in iki günlük Almanya ziyareti sonucunda ekonomi, ticaret, finans, eğitim, bilim ve yenilik alanlarında hükümetler ve kurumlar arası toplam 16 belge imzalandı. Aynı zamanda, 18 Mayıs’ta, ülkemiz liderinin ÇHC’ye yaptığı devlet ziyareti çerçevesinde iki ülke liderleri ortak bir açıklama kabul etti. Özbekistan Cumhuriyeti ile Çin Halk Cumhuriyeti arasında 2023-2027 dönemi için kapsamlı stratejik ortaklık geliştirme programı kabul ettiği ve bu ziyaret çerçevesinde, iki ülke arasındaki kapsamlı stratejik ortaklık ilişkilerinin daha da güçlendirilmesini ve pratik işbirliğinin genişletilmesini öngören ve yukarıdaki görüşü teyit eden toplam 41 belge imzalanmıştır.
Ya da Cumhurbaşkanımızın son dönemde İtalya ve İran’a yaptığı resmi ziyaretler, Singapur Devlet Başkanı Halime Yaqub ve Katar Emiri Şeyh Tamim bin Hamad Al Thani’nin ülkemize yaptıkları resmi ziyaretlerin sonuları bunun örnekleridir. Bunun gibi birçok benzer argüman ve örnek verilebilir.
Yeni Özbekistan’ın özelliği olan yeni aşamanın bir diğer önemli yönü, rasyonel bir iç ve dış politikanın birleşimidir. Tüm dünyanın kabul ettiği üzere Orta Asya ülkelerinin Özbekistan’ın dış politikasında en yüksek öncelik olarak ilan edilmesi önemli bir jeopolitik süreç olarak büyük önem kazandı.
Orta Asya’da güvenlik, ticaret-ekonomi, su, enerji, ulaşım ve kültürel-insani alanlarda yakın işbirliği bugün daha yüksek bir kalite düzeyine yükseliyor. Özbekistan’ın dışa açıklık politikası sayesinde ortaya çıkan yeni bölge politikası, bir yandan bölge ülkeleri arasındaki iç politikasının devamı niteliğinde, öte yandan ise dünyanın önde gelen ülkeleriyle yeni bir pozitif ilişkiler düzeyi ile açıklanan yeni bir bölgesel gerçekliğin oluşmasına yol açtı.
Özbekistan bugün dünya siyasetinin merkezlerinden biri sayılır. Özbekistan, Şanghay İşbirliği Örgütü ve Türk Devletleri Teşkilatı zirvelerinin yanı sıra onlarca üst düzey uluslararası konferansa ev sahipliği yaptı. Bütün bunlar şüphesiz ülkemizin uluslararası prestijinin arttığının göstergesidir. Özbekistan’ın hızla büyüyen bilgi teknolojisi, turizm, eğitim ve tıp alanlarında bölgesel bir merkez olarak kabul edilmesi, hiç şüphesiz dışa açıklık politikasının önemli sonuçlarından biridir.
Ülkemizin BM kurum ve kuruluşları, küresel ve bölgesel ekonomik, mali ve insani kuruluşlar nezdindeki faaliyetlerinin kapsamı da genişlemektedir. Cumhuriyetimizin uluslararası finans kuruluşları, Avrupa ülkeleri ve Avrupa Birliği (AB) kurumları ile ticari-ekonomi, su, enerji, ulaşım ve kültürel-insani alanlarda ilişkilerini geliştirmeye yönelik işbirliği biçimleri desteklenmektedir. Uluslararası Para Fonu, Dünya Bankası, AİKB ve diğer uluslararası finans kuruluşları, yeni Özbekistan’daki geri dönüşü olmayan reform programlarına büyük önem veriyor.
Özbekistan’ın Avrupa Birliği ile işbirliğinden bahsederken, ülkemizin açık ve pragmatik dış politikası nedeniyle AB ile her düzeydeki diyaloğun önemli ölçüde daha aktif hale geldiğini belirtmek gerekir.
Avrupa Birliği ile ticaret hacmi, “GSP+” prosedürü nedeniyle bu yılın başından bu yana yaklaşık %70 arttı. Avrupa’nın önde gelen şirketleri ve bankaları ile yüksek teknoloji üretimi ve yeni istihdam yaratılması için gelecek vaat eden projelerin portföyü 20 milyar avronun üzerindedir.
İnsani yardım alanında, Paris’teki Louvre ve Berlin’deki Yeni Müze ile işbirliği içinde iki benzersiz proje hayata geçirildi. Bölgemizin zengin kültürel ve tarihi mirası ilk kez bu sanat merkezlerinde geniş çapta sergilendi. Avrupalı ortakların Özbekistan’ın ulusal kalkınma programlarını ve geri dönüşü olmayan reformlar stratejisini bundan sonra da desteklemeye devam edeceklerine şüphe yok.
Nitekim altı yıl önce başlayan sıkı reformlar sonucunda Özbekistan’ın imajı tamamen değişti. Yeni Özbekistan’da istikrarlı şekilde sürdürülen makul açıklık politikası, ülkemizin uluslararası düzeydeki faaliyetleri de dahil olmak üzere ülkemiz hayatının her alanında önemli sonuçlar vermektedir. Özbekistan, geleneksel ortaklarıyla ilişkilerin daha da geliştirilmesine öncelik vererek, dış ilişkiler coğrafyasını genişleterek ekonomik diplomasiyi giderek güçlendiriyor.
Bu fikirlerin kanıtı olarak bazı örnekler vermeden önce, ülkemizde serbest piyasa mekanizmalarının uygulamaya konması, sağlıklı rekabetin ve özel mülkiyetin dokunulmazlığının sağlanması, girişimciliğin desteklenmesi, etkin bir kamu yönetimi sisteminin getirilmesinde tutarlı reformlar ve amaçlanan diğer olumlu değişiklikler, iş yapmada maksimum kolaylık yaratma konusunda dünyada kabul görmüş olduğu vurgulanmalıdır.
Açık ve pragmatik dış politika sayesinde, yani ülkemizdeki kapsamlı olumlu değişimler ve uluslararası arenadaki kararlı çabalar sonucunda dünya kamuoyunda Özbekistan’a olan ilgi ve güven artmakla birlikte ülkemizin prestiji ve saygınlığı uluslararası endekslerde gün geçtikçe yükselmektedir.
Özbekistan’da ekonominin daha da serbestleştirilmesi, iş dünyasının önünün açılması, hukukun üstünlüğünün güçlendirilmesi ve bu konudaki yasal güvenceler istikrarlı bir şekilde devam etmektedir. Para sisteminin serbestleştirilmesi, dış pazarlara erişim engellerinin kaldırılması, 7.000’den fazla hammadde ve mal üzerindeki gümrük vergilerinin kaldırılması sonucunda dış ticaret cirosu iki katına çıktı.
Aynı zamanda vergi yükünün yaklaşık 2 katına azalması, vergi idaresinin basitleştirilmesi ve bölgemizde en cazip mali sistemin Özbekistan’da oluşturulmuş olması uluslararası kuruluşlar tarafından tanınmaktadır.
Ülkemizde yaşamda istikrarlı şekilde uygulanan reformlara olan güvenin artması nedeniyle, yıllık yabancı yatırım hacmi 2017 yılına göre 3 kat arttı. Dünya pazarlarına girebilmek için Özbekistan’ın Dünya Ticaret Örgütü’ne katılma süreci hızlanıyor.
Bir diğer önemli husus ise ülkemizde reformlar çerçevesinde kapsamlı bir yatırımcılarla çalışma sistemi getirilmiştir. Cumhurbaşkanlığı bünyesindeki Yabancı Yatırımcılar Kurulu, yatırımcıların sorunlarının süratle çözüme kavuşturulması ve devlet başkanı ile doğrudan iletişim kurulması amacıyla çalışmalara başladı. İş adamlarının haklarının korunması güçlendirildi. Yabancı yatırımcıların Özbekistan’da gayrimenkul satın alma, gelip gitme ve Özbekistan’da yaşama koşulları büyük ölçüde basitleştirildi.
İstatistik kurumuna göre Özbekistan’ın 2023 Ocak-Mayıs dış ticaret cirosu 25,8 milyar. ABD doları olarak gerçekleşti. Bu rakam 2022 yılının aynı dönemine göre 5,2 milyar. USD veya %25.4 arttı. Ülkemizin dış ticaret ciro hacminde ise ihracat 10,5 milyar. ABD doları ve ithalat 15,3 milyar. ABD doları olarak gerçek-leşti. Ocak-Mayıs 2023’te Özbekistan dünyanın 182 ülkesiyle ticari ilişki kurdu.
Buna benzer pek çok örnek var - ne yazık ki hepsini tek bir makalede ele almak mümkün değil.
Ülkemiz Cumhurbaşkanı Shavkat Mirziyoyev’in bu yılın Mayıs ayında gerçekleştirilen Avrupa İmar ve Kalkınma Bankası Yönetim Kurulu toplantısında yaptığı konuşmada belirttiği Özbekistan, seçtiği uzun vadeli açıklık ve sürdürülebilir kalkınma yolundan sapmadan ileriye doğru daha cesur adımlar atmaya devam edecektir. Devletimiz başkanının vurguladığı gibi, “Bugünün Özbekistan’ı dünün Özbekistan’ı değildir”.
Shuhrat Umirov
“Dunyo” HA köşe yazarı
-
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!
450Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!
Сизларни 2023 йил 9 июль кунига белгиланган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига фаол қатнашиш ва овоз беришга таклиф этамиз.
Сайловга овоз бериш участкаси Ўзбекистон Республикасининг Брюссель шаҳридаги Элчихонаси биносида ташкил этилади. Манзил: Брюссель шаҳри, av. F.Roosevelt 99, 1050 Bruxelles.
Сайловга муддатидан олдин овоз бериш 28 июнь куни бошланиб 5 июль куни якунланади ва овоз бериш иш вақти кунлари соат 09.00 дан 18.00 гача, дам олиш ва байрам кунлари соат 11.00 дан 17.00 гача давом этади. Манзил: Брюссель шаҳри, av. F.Roosevelt 99, 1050 Bruxelles.Ўзбекистон Республикасининг Брюссель шаҳридаги Элчихонаси биноси.
Нидерландияда Сайловга муддатидан олдин овоз бериш жорий йил 2 июль куни cоат 11.00 дан 17.00 гача Роттердам шаҳрида қуйидаги манзилда ўтказилади: Gruttostraat 9, 3083 KZ Rotterdam.
-
Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди
414Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди
18.06.2023
Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар.
Бундан ташқари, ташриф доирасида ҳукуматлар, идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Ҳукуматлар ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги битим, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Эрон Миллий стандарт ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик дастури, Технологиялар ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик бўйича Ҳаракатлар режаси шулар жумласидан.
Қўшма эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, фармацевтика, транспорт ва транзит соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар қабул қилинди.
Шунингдек, Спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси, Низоларни ҳал этиш ва арбитраж тўғрисида англашув меморандуми, Қайта суғурталаш соҳасида ҳамкорлик бўйича факультатив битим ва бошқа ҳужжатлар ҳам имзоланди.
-
ДЕМОКРАТИК САЙЛОВЛАР ЖАРЁНИДА ХАЛҚАРО КУЗАТУВ ИНСТИТУТИНИНГ РОЛИ
444ДЕМОКРАТИК САЙЛОВЛАР ЖАРЁНИДА ХАЛҚАРО КУЗАТУВ ИНСТИТУТИНИНГ РОЛИ
Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кузатувчиларининг сайловлардаги иштироки сайловни демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказишда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, халқаро кузатув фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлаш, сайлов жараёни амалиёти бўйича икки томонлама билим ва ахборот алмашишга хизмат қилиши билан бир қаторда мустаҳкам халқаро алоқаларни ўрнатиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Миллий сайлов тизими муттасил ривожланиб ва такомиллашиб бораётган янги Ўзбекистонда фуқароларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини амалда таъминлашга йўналтирилган изчил ислоҳотлар юксак самара бермоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон нафақат ўз миллий сайловлари, балки референдумларини ўтказишда халқаро кузатишни амалга ошириш учун очиқдир.
Шундай қилиб, мамлакатимизда демократик сайловларни ўтказиш, сайлов жараёни иштирокчиларининг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Оҳирги йилларда Ўзбекистонда сайловлар ўтказилиши жараёнини халқаро кузатиш динамикаси хорижий (халқаро) кузатувчилар иштироки ортиб бораётганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси президентлиги учун 2015 йилда ўтказилган сайловда 296 нафар хорижлик кузатувчи иштирок этган бўлса, 2016 йилдаги сайловда улар 555 нафарни, 2021 йили эса 971 нафарини ташкил этди.
Буларнинг барчаси ўзининг янги, янада юксалиш йўлини танлаган Ўзбекистонда сайловлар туб ўзгаришлар ва демократик ислоҳотлар, вужудга келаётган янги сиёсий муҳит шароитида ўтказилаётганидан ҳамда халқаро ҳамжамиятда ушбу ўзгаришларга эътибор тобора ошиб бораётганидан ёрқин далолатдир.
Халқаро кузатувнинг халқаро стандартлари ва миллий-ҳуқуқий асослари
Бугунга келиб, Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларини қамраб олган инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга қўшилган.
БМТ, ЕХҲТ, Европа Кенгаши, Парламентлараро иттифоқ ва шу каби бошқа етакчи халқаро ташкилотлар ҳужжатларида акс эттирилган давлатнинг халқаро мажбуриятлари ва халқаро сайлов стандартлари имплементацияси асосида Ўзбекистонда миллий сайлов тизими шакллантирилди, сайловни ўтказиш ва сайловларни халқаро кузатишни ташкил этишни ҳуқуқий тартибга солиш амалга оширилмоқда.
Бу ҳужжатлар қаторига Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция, Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция (CЕДАW), Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция, БМТнинг сайловларни ўтказилиши устидан халқаро кузатув тамойиллари тўғрисидаги Декларацияси, ЕХҲТнинг инсоний ўлчовлари бўйича Копенгаген конференцияси йиғилишининг ҳужжати, Эркин ва адолатли сайловлар мезонлари тўғрисидаги Декларация, Сайловларни ўтказишга оид тавсия этилган меъёрларнинг мажмуаси: 2002 йилда Венеция комиссияси томонидан қабул қилинган раҳбарий тамойиллар ва изоҳловчи маъруза, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги аъзо давлатларда сайловлар ва референдумлар устидан халқаро кузатиш тамойиллари тўғрисидаги МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг декларацияси ва бир қатор бошқа ҳужжатлар киради.
Янги таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларининг устуворлиги эътироф этилган. Мамлакатимизда халқаро кузатувчиларнинг фаолияти халқаро кузатув институтини тартибга солиш соҳасидаги халқаро ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳужжатларга зид келмайдиган доирада миллий қонунчилик билан тартибга солинади ҳамда халқаро кузатувчиларни таклиф қилиш борасида етарлича ривожланган амалиёт мавжуд.
Ўзбекистондаги сайловларда халқаро кузатувчиларнинг мақомини ҳуқуқий тартибга солиш, шу жумладан, аккредитация қилиш тартиби, халқаро кузатувчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва чекловлари рўйхати Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси сайловида иштирок этувчи хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари тўғрисидаги Низоми билан тартибга солинади.
Хусусан, Сайлов кодексида сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш жойларида ва овозларни санаб чиқишда бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчиларнинг иштирок этиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Марказий сайлов комиссиясининг Низомида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган кузатувчиларнинг сайловларда иштирок этиши тартиби батафсил белгилаб берилган.
Ўзбекистон халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиб, халқаро сайлов стандартларини жорий этишда конструктив ҳамкорликни амалга оширмоқда. Улар орасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ/ДИИҲБ), ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси, Европа Парламенти, Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), МДҲ Парламент Ассамблеяси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) каби халқаро ташкилотлар бор.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 2013 йилдан буён Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА), 2014 йилдан эса Осиё сайлов органлари ассоциацияси (ОСОА) аъзосидир, ЕХҲТ/ДИИҲБ, МДҲ ПА аъзо давлатлари Демократия, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДМХИ), Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES), ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар бўйича координатори, БМТТД каби халқаро ташкилотлар билан сайлов масалалари бўйича фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ўтган даврда Ўзбекистонда сайловларни халқаро кузатишни ташкил этиш амалиёти тўла шакллантирилди. Шу жиҳатдан, таклиф этилаётган халқаро (хорижий) кузатувчиларни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳ – кузатиш халқаро ҳужжатлар асосида амалга ошириладиган халқаро ва давлатлараро ташкилотлар. ЕХҲТ ДИИҲБ, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси, Европарламент, МДҲ, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси, ШҲТ, ИҲТ, ТДТ, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар шулар жумласидандир.
Таклиф этилаётган халқаро кузатувчиларнинг иккинчи гуруҳини ихтисослаштирилган орган ва ташкилотлар, шу жумладан, сайловлар ва референдумларни халқаро кузатишнинг асосий мақсадлари уларнинг устави ёки низомларида белгиланган давлатлараро ташкилот мақомига эга бўлмаган халқаро ташкилотлар ташкил қилади. Бу гуруҳдан, асосан, миллий конституция ва сайлов, референдумлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ сайловлар, референдумлар ўтказишда профессионал иштирок этувчи хорижий сайлов органлари (комиссиялари) ва вазифаларига сайлов жараёнларини ўтказишни ўз ичига олган бошқа органлар (миллий адлия вазирликлари, суд ва бошқалар), миллий сайловлар, референдумларнинг илмий-амалий масалалари билан профессионал равишда шуғулланувчи уюшмалар ва ташкилотлар жой олган. Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси, Бутунжаҳон сайлов органларининг ассоциацияси, Осиё сайлов органлари ассоциацияси, МДҲ ПAга аъзо давлатларнинг Демократия, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш Халқаро институти, Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси каби тузилмалар шулар жумласидандир.
Халқаро кузатувчиларнинг учинчи гуруҳига Ўзбекистон томонидан хорижий кузатувчилар сифатида таклиф этилган ва ўз касбий манфаатларидан келиб чиққан холда сайловни кузатувчи олимлар ва тадқиқотчилар, сайлов ҳуқуқи соҳасидаги экспертлар, ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва сиёсатшунослар киради.
Халқаро кузатувчиларни аккредитациядан ўтказиш
Сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингандан сўнг Марказий сайлов комиссияси Ташқи ишлар ишлар вазирлиги орқали хорижий давлатларнинг сайлов органларига ва халқаро ташкилотларга таклифномалар юборади.
Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар бу таклифга жавоб ва тегишли ҳужжатларни овоз бериш кунидан камида ўн кун олдин тақдим этиши керак. Ташқи ишлар ишлар вазирлиги тегишли хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг ҳужжатларини илова қилинган ҳолда Марказий сайлов комиссиясига тақдимнома киритади. Марказий сайлов комиссияси беш кун ичида хорижий (халқаро) кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
Шу билан бирга аккредитация учун тақдим этилган ҳужжатлар қуйиладиган талабларга жавоб бермаса, ҳужжатлар белгиланган муддатдан кеч тақдим қилинса, хорижий кузатувчининг ёки унинг номзодини кўрсатган ташкилотнинг фаолияти миллий қонунчиликка зид бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва миллий манфаатларига хавф солса - қонунчилигимизга мувофиқ аккредитация қилиш рад этилишига асос бўлади.
Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитация қилинган хорижий кузатувчига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз фаолиятини амалга ошириши учун асос бўлган тегишли мандат берилади.
Халқаро кузатувчиларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари
Мамлакатимизнинг миллий сайлов амалиётида халқаро кузатувчиларнинг аниқ ҳуқуқий мақомини белгилаш модели тўла шакллантирилган. Давлатимиз халқаро кузатувчилар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиладиган бир хилдаги амалиёт кафолатлайди.
Сайлов кодексида хорижий кузатувчи маҳаллий кузатувчи (сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари) билан бир хил ҳуқуқларга эга эканлиги белгилаб қўйилган.
Хорижий кузатувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;
номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш;
сайлов участкасида ҳозир бўлиш, тайёргарлик ишларининг боришини, яширин овоз бериш кабиналарининг ёки хоналарининг жойлаштирилишини ва сайлов қутиларининг муҳрланишини, фуқароларнинг рўйхатга олинишини, сайлов бюллетенларининг уларга берилишини кузатиш;
сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатиш;
муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлиш ҳамда ушбу жараённи кузатиш;
сайловчининг турган жойида унинг рухсати билан овоз бериши жараёнини кузатиш;
овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда ҳозир бўлиш;
сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини сўраш ва олиш;
кузатув олиб бориш давомида ўзи ёллаган таржимон ҳамроҳлигида бўлиш;
сайлов жараёни ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш (қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари, ҳарбий қисмлар, даволаш муассасалари бундан мустасно);
кузатув натижалари бўйича оммавий ахборот воситалари вакилларига мурожаат қилиш;
сайловолди ташвиқоти белгилари бўлмаган, фамилияси, исми ва отасининг исми, ўзи вакиллик қилаётган ташкилотнинг номи кўрсатилган кўкрак нишонлари тақиш;
округ сайлов комиссияси томонидан участка сайлов комиссияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиш ҳамда округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида ҳозир бўлиш;
ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин тегишли участка сайлов комиссиясини белгиланган тартибда хабардор қилиш;
агар сайлов участкасида сайловга оид қонунчилик ва халқаро нормалар талаблари бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида ушбу участка сайлов комиссияси аъзоларига уларнинг ишига аралашмаган ҳолда маълум қилиш, шунингдек юқори турувчи сайлов комиссияларига хабар бериш;
сайлов тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳақида ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилиши бўйича ўз фикрини баён қилиш.
Халқаро кузатувчиларнинг бу ваколатлари халқаро стандартларга мос келади.
Хорижий кузатувчиларга берилган бундай кўплаб эркинликлар, ҳуқуқлар орқали улар бўлиб ўтаётган сайловлар жараёнларига объектив баҳо бериш учун маълумот тўплайди, сайлов қонунчилиги ва амалиётини ўрганади, сайлов ўтказувчи комиссиялари фаолиятига баҳо беради.
Шу билан бирга, халқаро ҳужжатларга кўра, давлатнинг ички иши ҳисобланган ва ташқаридан ҳар қандай ноқонуний аралашувдан ҳимояланиш лозим бўлган ички сиёсий жараёнларга билвосита ёки тўғридан-тўғри аралашиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, Марказий сайлов комиссиясининг хорижий (халқаро) кузатувчилар тўғрисидаги Низомида халқаро кузатувчиларга ўз ваколатларини амалга оширишда муайян мажбуриятлар/чекловлар белгиланганки, улар ушбу чекловларга риоя қилишлари шарт.
Хорижий кузатувчилар қуйидагиларга мажбурдирлар:
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, жумладан Ўзбекистонда бўлиш қоидаларига, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган норма ва принципларига амал қилиш;
сайловлар устидан халқаро кузатувни амалга ошириш борасидаги ўз вазифаларини холислик, сиёсий бетарафлик принципларига амал қилган ҳолда бажариш, сайловларни ўтказувчи комиссиялар, давлат органлари, мансабдор шахслар, сайловлар иштирокчиларига нисбатан қандай бўлмасин бирон-бир тарзда афзаллик билдиришдан воз кечиш;
барча даражадаги сайловлар ўтказувчи комиссияларга, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кирганида Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган мандатни шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўрсатиш;
ўз хулосаларини ўтказилган кузатув ва ҳақиқий материаллар билан асослаш.
Хорижий кузатувчиларга қуйидагилар ман этилади:
овоз берувчи овоз бериш бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;
овоз берувчиларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиёти тарқатиш;
овоз берувчилардан улар қандай овоз берганликларини суриштириш ёки уларга овоз бериш бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;
сайловлар ўтказувчи участка комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан овоз бериш қутиларини муҳрлаш, уларни очиш, овозларни санаб чиқиш чоғида аралашиш;
сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайловлар натижалари прогнозларини, ўтказилаётган референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш.
Хорижий кузатувчиларнинг сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларда иштирок этиши Марказий сайлов комиссияси билан олдиндан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Сайловларни ўтказишнинг миллий қонунчилик базасини такомиллаштириш
Ўзбекистонда ўрнатилган халқаро кузатув амалиётига мувофиқ, сайлов жараёнлари мониторинги натижалари бўйича эълон қилинган хулосалар ва тавсиялар эътибордан четда қолмайди ҳамда сайлов ва сайловни ўтказиш амалиёти миллий қонунчилик базасини такомиллаштиришни давом эттириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Миссиялари 1999 йилдан буён сайловларни кузатиш учун таклиф этилаётган ЕХҲТ/ДИИҲБ билан фаол ҳамкорлик мисолида (парламент сайловлари: 2004, 2009, 2014, 2019 йиллар; президентлик сайловлари: 2007, 2015, 2016, 2021 йиллар, Конституция референдуми 2023 йил), Марказий сайлов комиссияси томонидан мувофиқлаштирилган ва сайлов жараёнининг барча иштирокчилари, эксперт ва мутахассислар, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, олимлар ва амалиётчиларни жалб этган ҳолда парламент ва Президент сайловларини кузатиш натижалари бўйича сайловни кузатиш миссияларининг якуний ҳисоботлари асосида сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ДИИҲБнинг сайловларни кузатиш бўйича қатор тавсияларини босқичма-босқич амалга оширди. Бунга Сайлов кодексининг қабул қилиниши, сайлов жараёнига ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилгани ва бир қатор бошқа киритилган янгиликлар яққол далолат бўла олади.
Масалан, ДИИҲБ Сайловларни кузатиш миссиясининг Ўзбекистон бўйича Якуний ҳисоботларидан бирининг халқаро мажбуриятларга мувофиқ ҳуқуқий лаёқатга асосланган овоз бериш чегарасини қайта кўриб чиқиш бўйича тавсиясини амалга ошириш.
Биринчи навбатда, 2021 йил июль ойида мамлакатимиз томонидан БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилинди.
Кейинги қадам ҳуқуқ лаёқати чекланган шахсларнинг сайловларда бошқалар билан тенг ҳуқуқлилигини конституциявий даражада мустаҳкамлаш бўлди.
Янги таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида (128-модда) суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкинлиги белгиланган. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.
Кейинчалик бу конституциявий норма сайлов қонунчилигида мустаҳкамлаб қўйилди. 2023 йил 6 май куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни қабул қилинди, унга кўра “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг ва Сайлов кодексининг тегишли моддалари янги таҳрирда баён қилинди. Муомалага лаёқатсиз шахслар фақат суд қарори билан сайлов ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкинлиги белгиланди.
Ушбу норма шахс ўз ҳуқуқий субъективликни тан олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ёки бу ҳуқуқ чекланиши мумкин бўлган ҳолатларни истисно қилишнинг конституциявий кафолати бўлиб хизмат қилади.
Мухтасар айтганда, халқаро кузатувчилар фаолиятининг халқаро ҳуқуқий асослари аввало халқаро ҳужжатлар билан тартибга солинади. Қўлланиши сайловларга доир миллий қонунчилик доирасида амалга оширилади. Бундай амалиёт мамлакатимизнинг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кузатувчиларининг сайловлардаги иштироки борасида халқаро мажбуриятларига тўла мосдир.
Шу нуқтаи назардан, Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида халқаро кузатишни ташкил этиш мақсадида, хорижий давлатларнинг сайлов органлари ва халқаро ташкилотларга таклифномалар юборилгани халқимиз ва мамлакатимиз ҳаётидаги ушбу ғоят муҳим сиёсий тадбирни умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида, очиқ-ошкора ва шаффоф ўтказишга хизмат қилади.
Гулноза Раҳимова,
-
Қатар Давлати Амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
423Қатар Давлати Амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
04.06.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Бўлажак олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Бунда, энг аввало, фаол сиёсий мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш, энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш эътибор марказида бўлади.
Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.
Учрашув якунида салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Қатар Давлати Амирининг юртимизга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 25 йилдан зиёд тарихида биринчиси бўлади.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” иккинчи саммитидаги нутқи
430Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” иккинчи саммитидаги нутқи
02.06.2023
Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!
Навбатдаги “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги етакчилар учрашувининг барча иштирокчиларини қутлашдан мамнунман.
Қирғиз Республикаси Президенти ҳурматли Садир Нурғожоевич Жапаровга саммит аъло даражада ташкил этилгани ҳамда минтақамизнинг энг хушманзара масканларидан бири – Чўлпонота шаҳрида кўрсатилаётган ҳар доимгидек илиқ, самимий меҳмондўстлик учун билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан.
Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель жанобларига ҳам алоҳида ташаккур билдираман.
Алоқаларимизнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан айнан сизнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан конструктив сиёсий мулоқотни ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашингиз ва қатъий интилишингиз туфайлидир.
Ҳурматли ҳамкасблар!
Остонада очиқлик, ўзаро ишонч руҳида ва самарали ўтган илк учрашувимиздан буён салкам бир йил ўтди. Шу қисқа даврда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ҳақиқатан ҳам катта ишлар амалга оширилди.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда Минтақавий ўзаро боғлиқлик бўйича юқори даражадаги конференция ўтказилди. Унда рақамлаштириш, транспорт коммуникациялари, энергетика ва сув ресурсларини бошқариш соҳаларидаги лойиҳаларни, шу жумладан, европалик шерикларимизнинг “Глобал дарвоза” стратегияси доирасида илгари суришга алоҳида эътибор қаратдик.
Марказий Осиёда барқарор энергетика тизимини яратиш ҳамда профессионал таълим соҳасида бир қатор муҳим минтақавий лойиҳаларни бошладик.
Март ойида Тошкентда фуқаролик жамияти форуми, Олма-отадаги иккинчи Иқтисодий форум, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг май ойида Самарқандда бўлиб ўтган йиллик йиғилиши натижаларини алоҳида қайд этишни истар эдим. Бу тадбирлар бизнинг европалик шерикларимиз билан мулоқотларимиз сифат жиҳатидан ва ижобий ўзгариб бораётганини яна бир бор кўрсатди.
Бугун Марказий Осиё Европанинг етакчи компания ва банклари учун жозибадорлик маркази ва янги иқтисодий имкониятлар маконига айланди.
Бу ўринда сўз замонавий саноат қувватларини яратиш, “яшил” энергетикани жорий этиш, “ақлли” қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ривожланган транспорт-логистика инфратузилмасини шакллантиришга қаратилган кенг инвестициявий ва технологик шериклик ҳақида бормоқда.
Ҳамкасбларимнинг чиқишларида статистик маълумотлар янгради. Уларни такрорлаб ўтирмайман. Шу билан бирга қайд этмоқчиманки, 2030 йилга қадар ушбу кўрсаткичларнинг икки баробар ўсишига эришиш учун барча асосларимиз бор.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ҳамкорлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.
Мишель жаноблари, сизнинг Ўзбекистонга тарихий ташрифингиздан сўнг барча даражалардаги мулоқотлар сезиларли даражада фаоллашди. Биз Франция, Германия, Венгрия ва Чехия етакчилари билан учрашувлар ўтказдик. Будапешт ва Стокгольмда элчихоналар очдик. Келгуси ҳафтада мен Италияга ташрифни амалга оширишни режалаштирмоқдаман.
Европа Иттифоқи билан товар айирбошлаш ҳажми “GSP+” тартиби туфайли барқарор ўсиб бормоқда. Ўтган йили савдо ҳажми 20 фоизга ошган бўлса, жорий йил бошидан буён қарийб 70 фоизга ўсди. Европанинг етакчи компания ва банклари билан юқори технологик ишлаб чиқариш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича истиқболли лойиҳалар портфели 20 миллиард евродан зиёдни ташкил этмоқда.
Стратегик ҳамкорларимиз орасида “Siemens”, “Linde Group”, “CLAAS”, “Airbus”, “BASF”, “EDF”, “Alstom”, “Total”, “Orano”, “OTP Group” ва кўплаб бошқа жаҳонга машҳур корпорациялар бор. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши Евроосиё қитъасининг индустриал харитасини тубдан ўзгартириб юборишга имкон беради.
Гуманитар соҳада Париждаги Лувр ва Берлиндаги Янги музей билан ҳамкорликда иккита ноёб лойиҳани амалга оширдик. Бутун дунёга машҳур ушбу санъат марказларида илк бор минтақамизнинг бой маданий-тарихий меросини кенг намойиш этдик.
Ҳурматли саммит иштирокчилари!
Мураккаб геосиёсий вазият ва глобал иқтисодиётдаги салбий жараёнларга қарамасдан, Марказий Осиё мамлакатлари барқарор ўсишни намойиш этмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки таҳлилчиларининг сўнгги ўрганишларига кўра, минтақадаги умумий иқтисодий ўсиш жорий йилда 5,2 фоизни ва келгуси йилда 5,4 фоизни ташкил қилади.
Европалик экспертлар Ўзбекистонда ўртача 6,5 фоизлик йиллик ўсишни прогноз қилмоқда. Айни пайтда биз 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажми ва аҳолининг реал даромадларини икки баробар ошириб, даромадлари ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига киришни режалаштиряпмиз.
Жадал саноатлаштириш сиёсати, шу жумладан, қайта ишлаш тармоқларига хорижий сармояларни кенг жалб этиш ушбу мақсадга эришишнинг асосий омили бўлади.
Европалик дўстларимиз ва шерикларимиз миллий ривожланиш дастурлари ва ортга қайтмас ислоҳотлар стратегиясини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлаши муҳим эканини алоҳида таъкидламоқчиман.
Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!
Саммитнинг таклиф этилган кун тартибини ҳисобга олиб, ҳамкорликнинг қуйидаги устувор ва ўзаро манфаатли йўналишларига эътиборингизни қаратмоқчиман.
Биринчиси – бу савдо. Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан савдо муносабатларини тубдан кенгайтиришдан, энг аввало, барқарор савдо-логистика занжирларини ва ўзаро маҳсулот етказиб беришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини яратишдан манфаатдор.
“GSP+” тартибининг тақдим этилиши мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларини ташқи савдо фаолиятига жалб қилиш ва шу билан бирга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини оширишда рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилди.
Биз ушбу шартларнинг амал қилиш муддатларини янги даврга узайтиришдан манфаатдормиз. Ушбу преференциялар тизимининг минтақадаги барча мамлакатларга татбиқ этилиши иқтисодиётларимизнинг индустриал салоҳияти ва рақобатбардошлиги ортишига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.
Бунга мисол тариқасида экспортчиларимиз Европа бозорига умумий қиймати 4 миллиард евро бўлган 500 номдаги саноат товарларини етказиб беришга тайёр эканини қайд этмоқчиман.
Шу билан бирга, минтақамизда Европа Иттифоқи талабларига мувофиқ замонавий лабораториялар, стандартлаштириш ва сертификатлаш марказлари тармоғини яратиш, Европа бозорларида ишлаши учун экспорт қилувчиларимизнинг билим ва салоҳиятини ривожлантириш, Европа компанияларининг минтақа мамлакатлари савдо имкониятлари ҳақида хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш каби алоҳида масалалар ҳам мавжуд.
Афсуски, бу масалаларнинг барчаси бўйича ҳанузгача сезиларли натижаларга эришилгани йўқ. Уларни ҳал этиш учун Мамлакатларимиз экспорт ва импорт қилувчи корхоналарини қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини биргаликда ишлаб чиқишни таклиф этамиз.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилиш жараёни тез фурсатда якунланиши ҳам ушбу вазифанинг ижросига хизмат қилади.
Иккинчидан – барқарор иқтисодий ўсишнинг муҳим омили сифатида ўзаро боғланган транспорт йўлакларини шакллантириш.
Марказий Осиё ва Европанинг транспорт-коммуникациявий боғлиқлигини, энг аввало, “Ўрта маршрут” деб ном олган Транскаспий транзит йўлагини шакллантириш орқали ривожлантириш мақсадида мамлакатларимизнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимдир.
Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа яқинда Самарқандда ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилари учрашувида пухта таҳлил қилинди.
Афсуски, ушбу магистраль рақобатбардошлигини ошириш масаласида ўзаро мувофиқлашган ёндашув ҳанузгача мавжуд эмас. Бугун юк ташишнинг асосий ҳажмини ҳосил қилаётган бизнес учун манфаатли бўлган тарифлар керак. Бироқ таҳлиллар кўрсатаётганидек, ушбу йўналишдаги жорий тариф ва йиғимлар, масалан, муқобил бўлган Шимол – Жануб йўналишларидагидан 1,5 баробар баланд.
Транспорт-логистика ва порт инфратузилмаларини юклар оқимининг прогноз қилинаётган ўсишига мос равишда кенгайтириш ҳамда йўл қопламасининг техник ҳолатини яхшилаш масалалари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан Транскаспий йўлаги салоҳиятидан фойдаланишнинг доимий, таъсирчан механизмини яратишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Бу мамлакатларимиз транспорт идоралари ваколатли вакилларининг доимий учрашувларини ўтказиб боришни назарда тутади.
Шунингдек, европалик ҳамкорлар томонидан Европа ва Марказий Осиё ўртасида барқарор транспорт йўлакларини шакллантириш юзасидан ўтказилган тадқиқотларнинг муҳим аҳамиятини қайд этмоқчиман.
Учинчидан – инвестициявий ва технологик шериклик.
Имкониятларимиз ва умумий режаларимиз хусусида мен батафсил тўхталиб ўтдим. Ўйлайманки, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” иқтисодий форуми доирасида ҳар йили саноат-технология кўргазмаларини ўтказиш масаласини кўриб чиқиш вақти келди.
Бугунги воқеликдан келиб чиқиб, Европа инвестиция банки билан биргаликда Европанинг етакчи компаниялари ишлаб чиқариш қувватларини мамлакатларимизга кўчириш жараёнида уларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг махсус воситаларини ишга туширишдан манфаатдормиз.
Банкнинг минтақавий офиси Ўзбекистонда фаолият юритиши учун барча зарур шароитларни таъминлашга тайёрлигимизни тасдиқлаймиз.
Тўртинчидан – рақамли ўзаро боғлиқлик соҳасида Евроиттифоқ билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятидамиз.
Жаҳон банки мутахассисларининг тадқиқотларига кўра, юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш имкониятларининг янада кенгайтирилиши минтақа мамлакатлари ялпи маҳсулоти ва экспорти ҳажмининг мутаносиб равишда ошишига олиб келади.
Бу борадаги “Европа жамоаси” ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз ҳамда “Марказий Осиё учун рақамли кун тартиби”ни биргаликда ишлаб чиқишни таклиф этамиз.
Бешинчидан – иқлим соҳасидаги хатарларга қарши курашиш.
Бу ерда, авваламбор, Европанинг илғор билим ва технологияларини қўллаган ҳолда мақсадли минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан экотизимлар барқарорлигини ошириш ҳақида сўз бормоқда.
Бундан ташқари, бугун Ўзбекистонда “яшил” энергетика фаол ривожланиб бормоқда. 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш қувватларини 25 минг мегаваттгача ошириш ва унинг улушини ҳозирги 14 фоиздан 40 фоизгача етказишни режа қилганмиз.
Бугун менинг ҳамкасбларим экология масалаларига батафсил тўхталдилар. Масаланинг ғоят долзарблигини ҳисобга олиб, Европа Иттифоқини шу йил кузда Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд ташаббуси доирасида ўтказиладиган биринчи Халқаро иқлим форумининг ҳам ташкилотчиларидан бири бўлишга чақирамиз.
Биз шерикларимизнинг Марказий Осиё атроф-муҳитни ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетини ташкил этиш лойиҳасида фаол иштирок этишидан ҳам манфаатдормиз.
Олтинчидан – туризмни ривожлантириш.
Ушбу тармоқ пандемиядан кейин тез қайта тикланаётганини ва барқарор юқори ўсиш суръатини кўрсатаётганини таъкидлаш жоиз. Шунга қарамай, Марказий Осиёнинг улкан туризм салоҳияти бугунги кунда тўлиқ ишга солинмаяпти.
Марказий Осиё учун барқарор туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш дастурини биргаликда ишлаб чиқиш ва уни жорий йил октябрь ойида Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг юбилей саммитида тақдим этишни таклиф қиламиз.
Ушбу дастур инфратузилмани модернизация ва тарихий мерос объектларини реконструкция қилиш бўйича аниқ лойиҳаларни, авиақатновлар географиясини кенгайтириш ва сонини кўпайтириш, бутун минтақа учун мўлжалланган ягона туризм маҳсулотлари ва йўналишларни ишлаб чиқиш ҳамда виза тартиботларини соддалаштириш масалаларини қамраб олади.
Еттинчидан – ёшлар таълимига инвестиция киритиш.
Ўзбекистонда Европанинг еттита университети филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Лекин бу етарли эмас.
Яқин истиқболда Европа Иттифоқи мамлакатларининг етакчи олий таълим муассасалари билан шерикликни йўлга қўйиш ва қўшма таълим дастурларини, биринчи навбатда, техника мутахассисликлари бўйича жорий қилиш ниятидамиз.
Таълим вазирлари ва университетлар ректорларининг шу форматдаги мунтазам учрашувларини қайта тиклаш тарафдоримиз.
“Европа уфқлари” дастури доирасида Марказий Осиё минтақаси учун илмий-тадқиқот ва таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этамиз.
Ҳурматли ҳамкасблар!
Хавфсизлик соҳасида янги хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш биргаликдаги ишларимизнинг энг муҳим йўналишидир.
Бугун чегараларни ҳимоя қилиш, наркотрафик ва терроризмга қарши кураш бўйича қўшма дастурларни самарали амалга оширмоқдамиз.
Сўнгги йилларда икки юздан ортиқ минтақавий тадбирлар ўтказилди. Европалик ҳамкорлар кўмагида минглаб юқори малакали мутахассислар тайёрланди, чегара пунктлари модернизация қилинди.
Экстремизм ва радикализм, одам савдоси, уюшган ва кибер жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда чегараларни қўриқлаш соҳасида янги шериклик дастурларини ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблаймиз.
Шу мақсадда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи: хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг янги кун тартиби” мавзусида экспертлар конференциясини ўтказишни таклиф этамиз.
Афғонистон муаммоси эътиборимиз марказида бўлиб турибди. Минг афсуски, Афғонистондаги гуманитар вазият тез суръатда ёмонлашиб бормоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда миллионлаб афғонлар ҳалокат ёқасида турибди.
Шу муносабат билан шерикларимизни афғон халқига инсонпарварлик ёрдами ҳажмини камайтирмасликка чақирамиз. Шу мақсадда Термиздаги логистика хаби имкониятларини бундан буён ҳам тақдим этишга тайёрмиз.
Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш ва унинг тинч тараққиётига кўмаклашиш борасидаги долзарб масалалар ечими юзасидан умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун махсус вакилларимизнинг мунтазам маслаҳатлашувларини давом эттиришни таклиф этамиз.
Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!
Бугун ҳамкасбларимнинг чиқишларида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди.
Билдирилган ҳар бир таклиф экспертларимиз томонидан диққат билан ўрганиб чиқилиши жуда муҳимдир. Шу муносабат билан учрашувимиз якунлари бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.
Мулоқотларимизни мунтазам ўтказиб бориш тўғрисидаги таклифни ҳам қўллаб-қувватлайман.
Ушбу форматдаги илк саммитни келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказиш борасидаги ташаббусимиз қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик изҳор этаман.
Ушбу учрашув якунлари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшимча суръат бағишлайди, минтақада тинчлик ва барқарорлик, изчил тараққиёт ва равнақни таъминлашга хизмат қилади, деб ишонаман.
Эътиборингиз учун раҳмат.
-
26 майдан 4 июнгача Голландиянинг бешта йирик шаҳарларида, яъни Амстердам, Роттердам, Схидам, Маастрихт ва Ейндховенда 9-чи “Қизил Лола” кинофестивали бўлиб ўтмоқда. Кинофестиваль доирасида Ўзбекистондан "Репетиция" фильми намойиш этилади.
441Барчангизни ўзбек фильмини кўришга таклиф этамиз.
Кинофестиваль ҳақида маълумотни қуйидаги ҳаволада олиш мумкин: https://rtff.nl/nl-programma-2023/#1682662435358-e57ee1d0-cb77