-
Ҳурматли ватандошлар,
2024-09-09 1115Жорий йилнинг 12 сентябр куни соат 19.00 да Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Белгиядаги Элчихонаси шафелигида байрам тадбири бўлиб ўтади.Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг таниқли санъат усталари, хонанда ва раққосалари иштирокида концерт дастури намоиш этилади.Тадбир давомида ўзбек миллий таомлари тортилади.
Азиз ватандошлар, сизларни тадбирга иштирок этишга таклиф этамиз.
Тадбир ўтказиладиган манзил: Gruttostraat 9, 3083 KZ Rotterdam.
-
Азиз ватандошлар!
2024-08-31 1496Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси сизларни ва сиз орқали оила аъзоларингизни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33-йиллиги билан табриклайди!
Ҳаётингизда доимий барқарорлик, ривожланиш ва янги ютуқларнинг амалга ошишини, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик ҳамда озод ва гўзал юртимиз равнақи йўлида қилаётган хайрли ишларингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз! -
8-10 сентябрь кунлари Самарқанд дунёдаги иккита йирик тўқимачилик ассоциациясининг биринчи қўшма конференциясини ўтказади
2024-08-29 1713Самарқандда бундай миқёсдаги тадбир ўтказилаётгани Ўзбекистоннинг глобал тўқимачилик таъминоти занжиридаги тобора ортиб бораётган ролини тасдиқлайди
-
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!
2024-08-28 1888Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими жорий йилнинг 2 ва 3 сентябр кунлари ишламайди.
Ҳурмат билан,
Консуллик бўлими. -
“BMB HOLDING” таъсисчиси: Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлатимиз раҳбари ислоҳотларининг бош мақсадларидан бирига айланди
2024-08-27 1963Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришни комплекс қўллаб-қувватлашнинг узлуксиз занжирини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар ва муҳим қарорлар қабул қилиниши натижасида сўнгги етти йилда Янги Ўзбекистон ишбилармон доира вакилларининг янги авлоди пайдо бўлди.
-
Уйғонаётган арслон: янгиланиш даври
1313Мен айни дамда минтақанинг геосиёсий манзараси, бугунги кундаги мавқеи борасида батафсил тўхталмоқчи эмасман. Ҳозир айни жараёнларга бевосита таъсир этиш қувватига эга бўлган, сиёсатчилар тили билан айтганда, ҳақли маънода минтақанинг геосиёсий акторига айланиб бораётган Янги Ўзбекистонимизнинг дадил қадамлари, кундан-кун ошиб, юксалаётган халқаро имижи борасидаги мухтасар фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман.
-
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё етакчилари саммитининг маданий дастурида иштирок этди
2024-08-19 12738Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига ташрифи доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон санъат усталарининг "Дўстлик кечаси" тантанали концертида иштирок этди.