-
ҲАР БИР ТАКЛИФ КОНСТИТУЦИЯВИЙ КОМИССИЯ ЭЪТИБОРИДА
638ҲАР БИР ТАКЛИФ КОНСТИТУЦИЯВИЙ КОМИССИЯ ЭЪТИБОРИДА
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ислоҳ қилиш фикри ва ғояси бирданига пайдо бўлиб қолгани йўқ.
Бош қомусимизнинг 29 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон халқига ва парламентга йўллаган мурожаатида ҳамда Тараққиёт стратегиясида конституциявий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари белгиланган бўлиб, даврнинг ўзи барча соҳада ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилаётгани қайд этилган.
Ана шу ҳаётий заруратдан келиб чиқиб, конституциявий ислоҳотлар бошлаб юборилди. Айни пайтда аҳолининг барча қатламидан, ҳуқуқ¬шунослар, профессор-ўқитувчилар, олимлар, зиёлилар, нодавлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан Конституцияга киритилиши зарур бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича минглаб таклифлар берилмоқда. Шунинг ўзиёқ конституциявий ислоҳотлар қанчалик долзарблигини кўрсатиб турибди.
Аниқ мисоллар билан айтадиган бўлсак, қисқа вақт ичида Конституциявий комиссияга 20 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган. Аҳамиятлиси, таклифларнинг катта қисми ёшларга тегишли. Бу, ўз навбатида, ёш авлод вакилларининг мамлакат тақдирига, олиб борилаётган ислоҳотларга бефарқ эмаслиги, давлатимизнинг келгуси ¬тараққиёти ва фаровонлигига дахлдорлик ҳисси юксалиб бораётганидан ҳам далолатдир.
Шу ўринда айтиш ¬жоизки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига маҳаллий Кенгашлар депутатларидан, маҳалла фуқаролар йиғинлари ¬фаолларидан таклифлар келиши ¬давом этмоқда. Бу таклифларни бир қатор йўналишлар бўйича тизим¬лаштириш мумкин.
Аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоҳида эътибор берилаётганлигини айтиш зарур. Шулар асосида “Инсон — олий қадрият” тамойили устувор масала сифатида илгари сурилиб, “Инсоннинг ¬асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ¬ажралмас ва дахлсиз бўлиб, ҳар кимга туғилганидан тегишлидир” деган норма Конституцияда белгиланиши мақсадга мувофиқдир.
Шу билан бирга, мамлакатимизнинг Тараққиёт стратегиясида илгари сурилган “Шахс — жамият — давлат” тамойили асосида давлатнинг инсон ва жамият олдидаги мақомини, бурч ва мажбуриятларини янада такомиллаштириш таклиф этилмоқда. Бу давлат инсон ва жамиятнинг фаровонлигини таъминлаши ҳамда унинг тинчлигини кўзлаб фаолият юритиши Конституцияда акс эттирилишини назарда тутади. Натижада эса юртимизнинг инсонпарвар ва тинчликсевар сиёсати Конституция даражасида мустаҳкамланиши таъминланади.
Бундан ташқари, амалдаги Конс¬титуцияда маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари сифатида ифодаланган. Аммо ҳозирги ислоҳотлар жараёнида бунинг ўзи кам. Негаки, сўнгги вақтларда маҳалла институтида амалга оширилаётган ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларига ва уларнинг раисларига кенг ваколатлар берилди. Маҳаллабай ишлаш тизими жорий қилинди, ёш кадрларни маҳаллага жалб этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу тариқа кундан-кунга маҳаллаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузи юксалаётир.
Шу сабабли ҳам юртдошларимиз Конституциянинг фундаментал принцип ва нормаларини такомиллаштиришга доир ушбу таклифни билдиришган: “Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси инсон ва ¬фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига, Конституциянинг асосий принципларига зид равишда ёки зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас”.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш масаласи ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиши қатор таклифларда ўз аксини топган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳуқуқий мақомини белгилаш, агентлик директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги Президент Фармонини парламент юқори палатаси томонидан тасдиқлаш ана шулар жумласидан. Зеро, бу ғоя замирида коррупция иллатига қарши курашни кучайтириш, ушбу мақсадда ташкил этилган агентликнинг ҳуқуқий мақомини янада мустаҳкамлаш ҳамда унинг масъулиятини ошириш, бу борада парламент назоратини янада мустаҳкамлаш масалалари мужассамдир.
Умуман, суд-ҳуқуқ, таълим, меҳнат соҳалари ҳамда мулк дахлсизлиги, ташқи сиёсат, сиёсий ҳуқуқлар ва бошқа қатор масалалар юзасидан таклифлар келишда давом этяпти. Уларнинг ҳар бири Конституция¬вий комиссия томонидан чуқур таҳлил қилиб борилмоқда.
Наримон УМАРОВ,
Олий Мажлис Сенатининг
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш
қўмитаси раиси.
“Халқ сўзи” 17.06.2022й.
-
“Тараққиёт стратегияси” марказининг бўлим бошлиғи Шарипов Жамшиднинг “MAIN DIRECTIONS OF THE STATE POLICY FOR WOMEN IN THE NEXT 5 YEARS” мавзусидаги мақола матни инглиз тилида берилмоқда.
723“Тараққиёт стратегияси” марказининг бўлим бошлиғи Шарипов Жамшиднинг “MAIN DIRECTIONS OF THE STATE POLICY FOR WOMEN IN THE NEXT 5 YEARS” мавзусидаги мақола матни инглиз тилида берилмоқда.
-
“Янги Ўзбекистон” газетасининг 2022 йил 11 июн кунги сонида академик Оқил Салимовнинг “Маънавият – миллат халоскори” сарлавҳасида муаллифлик мақоласи нашр этилди.
618“Янги Ўзбекистон” газетасининг 2022 йил 11 июн кунги сонида академик Оқил Салимовнинг “Маънавият – миллат халоскори” сарлавҳасида муаллифлик мақоласи нашр этилди.
-
Ҳурматли Ватандошлар! Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси Сизларни жорий йилнинг 19 июн, якшанба куни соат 10:00да Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида ташкил этилаётган футбол турнирига таклиф этади.
593Ҳурматли Ватандошлар! Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси Сизларни жорий йилнинг 19 июн, якшанба куни соат 10:00да Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида ташкил этилаётган футбол турнирига таклиф этади.
-
Joriy yilning 16-17 may kunlari O‘zbekistonda bo‘lib o‘tgan “Deklaratsiyalar muloqoti” xalqaro forumi yakunlari bo‘yicha qabul qilingan Buxoro deklaratsiyasi matni.
626Joriy yilning 16-17 may kunlari O‘zbekistonda bo‘lib o‘tgan “Deklaratsiyalar muloqoti” xalqaro forumi yakunlari bo‘yicha qabul qilingan Buxoro deklaratsiyasi matni.
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 мартдаги “Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг “Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференциясини юксак савияда ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида”ги тегишли фармойишига биноан жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида II Бутунжаҳон конференцияни ўтказиш режалаштирилган. Шу муносабат билан, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан видеороликлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилган. Видеороликлар қуйидаги (Google drive) манзилда сақланган: https://drive.google.com/drive/folders/13-Bx04b4skR1mbNwYGhWGdKPvcwn6Bi-?usp=sharing
604Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 мартдаги “Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг “Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференциясини юксак савияда ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида”ги тегишли фармойишига биноан жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида II Бутунжаҳон конференцияни ўтказиш режалаштирилган.
Шу муносабат билан, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан видеороликлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилган.
Видеороликлар қуйидаги (Google drive) манзилда сақланган:https://drive.google.com/drive/folders/13-Bx04b4skR1mbNwYGhWGdKPvcwn6Bi-?usp=sharing
-
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланган “Политика открытости – требование и основа реформ в Новом Узбекистане” (“Openness as Prerequisite and Essential Pillar of Reforms in the New Uzbekistan”) мавзусидаги мақолалар рус ва инглиз тилларида тақдим этилди.
782Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланган “Политика открытости – требование и основа реформ в Новом Узбекистане” (“Openness as Prerequisite and Essential Pillar of Reforms in the New Uzbekistan”) мавзусидаги мақолалар рус ва инглиз тилларида тақдим этилди.
-
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан тайёрланган “Статья Уполномоченного Олий Мажлиса Республики Узбекистан по правам человека (омбудсмана) на тему “Право на свободу и личную неприкосновенность – право, гарантированное Конституцией” (“Article of the Authorized Person of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for Human Rights (Ombudsman) on the topic “The right to liberty and security of person is a right guaranteed by the Constitution”) мавзусидаги мақолалар рус ва инглиз тилларида тақдим этилди.
807Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан тайёрланган “Статья Уполномоченного Олий Мажлиса Республики Узбекистан по правам человека (омбудсмана) на тему “Право на свободу и личную неприкосновенность – право, гарантированное Конституцией” (“Article of the Authorized Person of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for Human Rights (Ombudsman) on the topic “The right to liberty and security of person is a right guaranteed by the Constitution”) мавзусидаги мақолалар рус ва инглиз тилларида тақдим этилди.
-
O‘zbekistonga barcha kirib keluvchilar uchun koronavirus bilan bog‘liq barcha cheklovlar bekor qilindi
757O‘zbekistonga barcha kirib keluvchilar uchun koronavirus bilan bog‘liq barcha cheklovlar bekor qilindi
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар
589Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар